Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар берди Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 1 мартдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 10 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

“Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик ишончли манбаларга таяниш ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўради.
Средний показатель зарплат по странам СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2024
МДҲ давлатларидаги ўртача иш ҳақи қанча?
Янгиликлар лентаси
0