Россия ва АҚШ ўртасида экспертлар учрашуви ўтказилади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве.
Встреча главы МИД  С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2025
Oбуна бўлиш
Сергей Лавров ва Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия ва АҚШ ўртасида экспертлар учрашуви ташкил этилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Америка томонининг ташаббуси билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, учрашув давомида Россия ва АҚШ президентлари ўртасидаги суҳбат, Барак Обама маъмурияти томонидан 2016 йилда АҚШда Россия дипломатик ваколатхоналари фаолияти учун шарт-шароитларни максимал даражада кучайтириш сиёсатига имкон қадар тезроқ барҳам бериш йўллари бўйича фикр алмашилди.
“Россия ва АҚШнинг хорижий ваколатхоналари фаолиятидаги тўсиқларни ўзаро бартараф этиш бўйича аниқ қадамларни келишиш учун яқин вақт ичида экспертлар учрашувини ташкил этишга келишиб олинди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Лавров ва Рубио Россия ва АҚШ президентлари белгилаган вазифаларга мувофиқ, ўзаро ҳурматга асосланган давлатлараро мулоқотни тиклаш учун биргаликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.
Мунтазам алоқалар, жумладан, Россия-Америка учрашувигатайёргарлик ҳақида келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ президентларининг 12 февралдаги телефон орқали мулоқоти якунида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олдинги маъмуриятдан мерос бўлиб қолган ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик йўлидаги бир томонлама тўсиқларни бартараф этиш манфаатлари йўлида Россия-Америка муносабатларида тўпланган муаммоларни ҳал қилиш учун алоқа каналини сақлаб қолишга келишиб олишди. Жорий халқаро муаммолар, жумладан, Украина атрофидаги вазият, Фаластин, умуман, Яқин Шарқдаги ва бошқа минтақавий соҳалардаги вазиятни тартибга солиш бўйича ҳамкорликка ўзаро интилиш билдирилди.
Встреча президента России Владимира Путина и президента США Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина, Яқин Шарқ ва учрашув — Путин ва Трамп нималар ҳақида гаплашди?
Янгиликлар лентаси
0