https://sputniknews.uz/20250216/ozbek-kashtachilik-sanat-47953748.html
Опа-сингил Холмуҳамедовалар: Биз ўзбек каштачилик санъатини дунёга танитмоқчимиз
Опа-сингил Холмуҳамедовалар: Биз ўзбек каштачилик санъатини дунёга танитмоқчимиз
Sputnik Ўзбекистон
Мураккаб ўзбек каштачилик нақшларини машаққат билан яратиш ва буни ёшларга ўргатиш билан уйғунлаштириш осон эмас. Аммо опа-сингиллар барчасини улгуришга ҳаракат қилишмоқда.
2025-02-16T18:00+0500
2025-02-16T18:00+0500
2025-02-16T18:00+0500
ўзбекистон
санъат
ҳунармандлар
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47964328_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_6d6fe0cad7c26e33ac5c49964d9db30a.jpg
Паризод ва Шаҳризод Холмуҳамедовалар Тошкент вилоятидан бўлиб, уларга ҳунари мерос бўлиб ўтган эмас, балки 10 йил аввал улар ўзбек миллий кашта санъати – сўзанага жиддий қизиқиб, уни ҳаётларининг ажралмас қисмига айлантиришди.Касб танлашда қизларга оталари – рассом Жасур Холмуҳамедов ёрдам берган. У қизларни болалигидан кўргазмаларга, маданий тадбирларга олиб борган, уларда дид ва санъатга меҳр уйғотган.Ота биринчи бўлиб тўнғич қизи Паризодга каштачилик билан шуғулланишни ва А.Хўжаев номидаги Республика дизайн коллежига ўқишга киришини таклиф қилган. Опасининг қизиқиши ва меҳнатсеварлигига қараб, синглиси Шаҳризод ҳам каштачилик билан шуғулланиб, кейинчалик Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига ўқишга кирган.Иккала қиз ҳам олий ўқув юртларини: Паризод Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, Шаҳризод Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган.Бугунги кунда улар Беньков мактаби ва Юқоричирчиқ тумани 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида болалар ва ёшларга ўзбек миллий каштаси маҳоратини ўргатишмоқда.Мураккаб ўзбек каштачилик нақшларини машаққат билан яратиш ва буни ёшларга ўргатиш билан уйғунлаштириш осон эмас. Аммо опа-сингиллар барчасини улгуришга ҳаракат қилишмоқда.Битта иш устида узоқ вақт сарфланади: 2 ҳафтадан 6 ойгача ёки ундан кўпроқ. Аввал композициянинг эскизи қоғозга чизилади. Кейин расм матога – албатта, табиий матога, кўпинча адрас ёки ипакка кўчирилади ва тикилади. Шундан сўнг бошқа уста томонидан буюм шаклига келтирилади – клатч ёки белбоғ учун махсус каркас тайёрланади.Табиий ипак иплар ва матоларни топиш муҳим вазифа ҳисобланади. Уларни Фарғона водийсидан махсус буюртма беришади. Ранг беришни ўзлари амалга оширишади ва буда уларга оталари ёрдам беради. Ранглаш жараёнида фақат табиий бўёқлар – пиёз, анор қобиғи ёки тут меваси ишлатилади.Ҳозирда қизларнинг ўз бренди бор. Улар тайёр маҳсулотларни кўргазма ва ярмаркаларда сотишади, шунингдек, махсус буюртма асосида ишлар ҳам яратишади. Нархи – 200 мингдан 7 миллион сўмгача.“Асосан ишларимизни чет эллик харидорлар олишади. Кўпинча Америкадан, Қозоғистондан, Европадан кўпроқ харид килишади. Яқинда биз “Craft Fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандлар кўргазмасида қатнашдик. У ерда кўпрок россиялик мижозлар кашталарни олишди. Қизиқишар экан”, – дейди Паризод.Ўтган йили Паризод ва Шаҳризод сўзаналарига ЮНЕСКО сифат белгиси берилди. Улар “Sharq Yulduzlari” танловининг гран-присини қўлга киритдиОпа-сингиллар ўз устахонаси ва шоу-рум очишни, шогирдлар сонини кўпайтиришни, хорижий кўргазмаларга боришни орзу қилади.Опа-сингиллар ўзбек бадиий каштачилигининг қадимий санъати бўлмиш сўзананинг асрлар давомида яшаб, авлоддан авлодга ўтиб боришини жуда хоҳлашади.Яна бир муҳим мақсад – аёл-қизларга муносиб иш, ўз қобилиятларини ривожлантириш ва жамиятда ўз ўрнини топишга ёрдам берадиган ҳунарни ўргатиш.Паризоднинг ўзи турмушга чиққанидан кейин ҳам севимли ишини ташламади, балки уни янада ривожлантириб, турмуш ўртоғи ва оиласининг қўллаб-қувватлаши билан янги муваффақиятларга эришмоқда. Ҳозир у Сенат қошидаги ёшлар парламенти депутати сифатида ёшлар билан фаол иш олиб бормоқда.Бундан ташқари, 2024 йилда Холмуҳамедовлар оиласи “Ибратли оила” белгиси билан тақдирланди. Уларнинг оиласида икки ўғил – Шоҳжаҳон ва Нуруллахон улғаймоқда, улар ҳам ота-оналари ва опаларининг муносиб издошлари бўлишни хоҳлашади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47964328_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_ea4a77a9c36a4801c1ff5b57a9f83158.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
паризод ва шаҳризод холмуҳамедовалар каштачилик саньати рассом жасур холмуҳамедов беньков мактаби ва юқоричирчиқ тумани 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби “баркамол авлод” болалар санъат мактаби parizod va shahrizod xolmuhamedovalar kashtachilik sanati rassom jasur xolmuhamedov benkov maktabi va yuqorichirchiq tumani 24-sonli bolalar musiqa va san’at maktabi “barkamol avlod” bolalar san’at maktabi
паризод ва шаҳризод холмуҳамедовалар каштачилик саньати рассом жасур холмуҳамедов беньков мактаби ва юқоричирчиқ тумани 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби “баркамол авлод” болалар санъат мактаби parizod va shahrizod xolmuhamedovalar kashtachilik sanati rassom jasur xolmuhamedov benkov maktabi va yuqorichirchiq tumani 24-sonli bolalar musiqa va san’at maktabi “barkamol avlod” bolalar san’at maktabi
Опа-сингил Холмуҳамедовалар: Биз ўзбек каштачилик санъатини дунёга танитмоқчимиз
Эксклюзив
Мураккаб ўзбек каштачилик нақшларини машаққат билан яратиш ва буни ёшларга ўргатиш билан уйғунлаштириш осон эмас. Аммо опа-сингиллар барчасини улгуришга ҳаракат қилишмоқда.
Паризод ва Шаҳризод Холмуҳамедовалар Тошкент вилоятидан бўлиб, уларга ҳунари мерос бўлиб ўтган эмас, балки 10 йил аввал улар ўзбек миллий кашта санъати – сўзанага жиддий қизиқиб, уни ҳаётларининг ажралмас қисмига айлантиришди.
Касб танлашда қизларга оталари – рассом Жасур Холмуҳамедов ёрдам берган. У қизларни болалигидан кўргазмаларга, маданий тадбирларга олиб борган, уларда дид ва санъатга меҳр уйғотган.
Ота биринчи бўлиб тўнғич қизи Паризодга каштачилик билан шуғулланишни ва А.Хўжаев номидаги Республика дизайн коллежига ўқишга киришини таклиф қилган. Опасининг қизиқиши ва меҳнатсеварлигига қараб, синглиси Шаҳризод ҳам каштачилик билан шуғулланиб, кейинчалик Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига ўқишга кирган.
Иккала қиз ҳам олий ўқув юртларини: Паризод Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, Шаҳризод Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган.
Бугунги кунда улар Беньков мактаби ва Юқоричирчиқ тумани 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида болалар ва ёшларга ўзбек миллий каштаси маҳоратини ўргатишмоқда.
“Бундан ташқари, “Баркамол авлод” болалар санъат мактабида ҳам каштачилик йуналишини очдик. Ҳозирги кунда шу туманда 40 нафардан ортиқ аёл ва қизга шу ҳунарни ўргатиб, иш билан таъминланмоқдамиз”, – дейди улар.
Мураккаб ўзбек каштачилик нақшларини машаққат билан яратиш ва буни ёшларга ўргатиш билан уйғунлаштириш осон эмас. Аммо опа-сингиллар барчасини улгуришга ҳаракат қилишмоқда.
Битта иш устида узоқ вақт сарфланади: 2 ҳафтадан 6 ойгача ёки ундан кўпроқ. Аввал композициянинг эскизи қоғозга чизилади. Кейин расм матога – албатта, табиий матога, кўпинча адрас ёки ипакка кўчирилади ва тикилади. Шундан сўнг бошқа уста томонидан буюм шаклига келтирилади – клатч ёки белбоғ учун махсус каркас тайёрланади.
Табиий ипак иплар ва матоларни топиш муҳим вазифа ҳисобланади. Уларни Фарғона водийсидан махсус буюртма беришади. Ранг беришни ўзлари амалга оширишади ва буда уларга оталари ёрдам беради. Ранглаш жараёнида фақат табиий бўёқлар – пиёз, анор қобиғи ёки тут меваси ишлатилади.
“Каштачиликнинг ўзининг мактаблари бор: Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Нурота мактаблари. Булар машҳур мактаблар ҳисобланади. Мактабларни ўрганган ҳолда китоблардан, музейларда сўзаналар туради. Уларни ўрганган ҳолда композиция яратамиз. Яъни ўзимиз ижод килиб, замонавий композицияларни яратамиз. Асосан ҳар битта тиккан ишимиз тикилганидан сўнг қайтиб худди шунақа тикилмайди. Яъни битта нусхада чиқади”, – дейди Паризод.
Ҳозирда қизларнинг ўз бренди бор. Улар тайёр маҳсулотларни кўргазма ва ярмаркаларда сотишади, шунингдек, махсус буюртма асосида ишлар ҳам яратишади. Нархи – 200 мингдан 7 миллион сўмгача.
“Асосан ишларимизни чет эллик харидорлар олишади. Кўпинча Америкадан, Қозоғистондан, Европадан кўпроқ харид килишади. Яқинда биз “Craft Fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандлар кўргазмасида қатнашдик. У ерда кўпрок россиялик мижозлар кашталарни олишди. Қизиқишар экан”, – дейди Паризод.
Ўтган йили Паризод ва Шаҳризод сўзаналарига ЮНЕСКО сифат белгиси берилди. Улар “Sharq Yulduzlari” танловининг гран-присини қўлга киритди
Опа-сингиллар ўз устахонаси ва шоу-рум очишни, шогирдлар сонини кўпайтиришни, хорижий кўргазмаларга боришни орзу қилади.
“Албатта, бизда яна битта катта мақсадимиз бор – каштачилигимизни, ота-боболаримиздан қолаётган меросимизни бутун жаҳонга тарғиб қилиш ва танитиш”, – дея хулоса қилади Шаҳризод.
Опа-сингиллар ўзбек бадиий каштачилигининг қадимий санъати бўлмиш сўзананинг асрлар давомида яшаб, авлоддан авлодга ўтиб боришини жуда хоҳлашади.
Яна бир муҳим мақсад – аёл-қизларга муносиб иш, ўз қобилиятларини ривожлантириш ва жамиятда ўз ўрнини топишга ёрдам берадиган ҳунарни ўргатиш.
Паризоднинг ўзи турмушга чиққанидан кейин ҳам севимли ишини ташламади, балки уни янада ривожлантириб, турмуш ўртоғи ва оиласининг қўллаб-қувватлаши билан янги муваффақиятларга эришмоқда. Ҳозир у Сенат қошидаги ёшлар парламенти депутати сифатида ёшлар билан фаол иш олиб бормоқда.
Бундан ташқари, 2024 йилда Холмуҳамедовлар оиласи “Ибратли оила” белгиси билан тақдирланди. Уларнинг оиласида икки ўғил – Шоҳжаҳон ва Нуруллахон улғаймоқда, улар ҳам ота-оналари ва опаларининг муносиб издошлари бўлишни хоҳлашади.