Шаҳрисабз ва Истанбулнинг Пендик шаҳри ўзаро биродар шаҳарларга айланди
© Хокимият города ШахрисабзаВизит хокима Шахрисабза в Турцию

© Хокимият города Шахрисабза
Oбуна бўлиш
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев ҳамда Пендик шаҳар мэри Аҳмет Чин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда протокол имзоланди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Истанбулнинг Пендик шаҳри ўзаро биродар шаҳарларга айланди. Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туркияда бўлиб турган Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев ҳамда Пендик шаҳар мэри Аҳмет Чин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда протокол имзоланди.
© Хокимият города ШахрисабзаВизит хокима Шахрисабза в Турцию

Визит хокима Шахрисабза в Турцию
© Хокимият города Шахрисабза
Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар малака ошириш дастури доирасида тажриба алмашиш, шаҳарларни режалаштириш ҳамда бошқарувнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Туркияда бўлиб турибди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев, шунингдек, Туркиянинг Гебзе шаҳрида шаҳар ҳокими Зиннур Буюкгўз билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки шаҳар ўртасидаги кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим музокаралар бўлиб ўтди.
© Хокимият города ШахрисабзаВизит хокима Шахрисабза в Турцию

Визит хокима Шахрисабза в Турцию
© Хокимият города Шахрисабза
Икки шаҳар ўртасида савдо ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш, саноат соҳасидаги ҳамкорлик ва иқтисодий ривожланишнинг янги имкониятлари, ижтимоий ва маданий соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш, шу жумладан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Гебзе шаҳри, шунингдек, туризм ва инфратузилма соҳаларида ҳам ривожланган шаҳар ҳисобланади. Учрашувда бу йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Инвестицияларни жалб қилиш ва янги технологияларни ўрганиш масалалари аҳамиятли ўринда турди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ва янги методологияларни ўрганиш учун имкониятлар яратилиши келишиб олинди. Гебзе шаҳрининг илғор инфратузилма ва шаҳар режалаштириш тажрибалари Ўзбекистонда, хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида қўлланилиши мумкин. Замонавий қурилиш услублари, транспорт инфратузилмаси ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
© Хокимият города ШахрисабзаВизит хокима Шахрисабза в Турцию

Визит хокима Шахрисабза в Турцию
© Хокимият города Шахрисабза
Таъкидланишича, ушбу учрашувлар икки шаҳар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда ривожланиш учун қулай имкониятлар, Шаҳрисабз шаҳар ва Гебзе шаҳарлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.