https://sputniknews.uz/20250215/pokiston-made-in-uzbekistan-korgazmasi-47971748.html
Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтди — қандай келишувларга эришилди?
Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтди — қандай келишувларга эришилди?
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазма давомида умумий қиймати 500 млн АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди. Шундан 263 млн АҚШ доллари экспорт савдо шартномалари, 236 млн АҚШ доллари эса импорт шартномаларини ташкил этади.
2025-02-15T10:30+0500
2025-02-15T10:30+0500
2025-02-15T10:39+0500
иқтисод
ўзбекистон
покистон
ҳамкорлик
кўргазма
шартнома
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0f/47971585_0:0:974:548_1920x0_80_0_0_89475d42bb727c6ea2f799da7507a0cc.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Покистоннинг Лаҳор шаҳрида “Made in Uzbekistan” саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси 11-13 февраль кунлари ташкил этилди. Тадбирда тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, мебель ва ёғочсозлик, кимё, фармацевтика саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди.Делегация аъзолари, шунингдек, Панжоб вилоятининг йирик саноат марказлари – Файсалобод, Сиалкот, Гужранвала, Гужрат, Баҳавалпур, Мўлтон ва Шейхпура шаҳарларига ташриф буюриб, ҳудудлардаги ихтисослашган корхоналар ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишди. Аниқ истиқболли лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришиб, қисқа фурсатларда ўзаро ташрифларни уюштириш ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича музокараларни батафсил давом эттириш томонларнинг иш режаларига киритилди.Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга киритилган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатномалар олишни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат электрон савдо платформаларида маҳсулотларни жойлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш юзасидан келишувга эришилди.Тадбир иштирокчилари бу каби кўргазмаларнинг ташкил этилиши бизнес доиралари ҳамда кенг жамоатчиликнинг икки давлат саноат маҳсулотлари тўғрисидаги ўзаро хабардорлигини оширишини, ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида аниқ режаларни шакллантиришини қайд этишди.
https://sputniknews.uz/20250213/ozbekiston-pokiston-asal-eksport-47947139.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0f/47971585_61:0:925:648_1920x0_80_0_0_b04e0b5b9054fb537917c6e5cd29d34e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
покистон “made in uzbekistan” кўргазмаси
покистон “made in uzbekistan” кўргазмаси
Покистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтди — қандай келишувларга эришилди?
10:30 15.02.2025 (янгиланди: 10:39 15.02.2025) Уч кун давомида 80 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар миллий саноат маҳсулотлари ва ҳамкорлик имкониятлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Покистоннинг Лаҳор шаҳрида “Made in Uzbekistan” саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси 11-13 февраль кунлари ташкил этилди. Тадбирда тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, мебель ва ёғочсозлик, кимё, фармацевтика саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди.
Уч кун давомида 80 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар миллий саноат маҳсулотлари ва ҳамкорлик имкониятлари билан танишди. Тадбир доирасида Ўзбекистон тадбиркорларининг 500 дан ортиқ “B2B” учрашувлари ташкил этилди. Уларда янги савдо шартномаларини тузиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари, шунингдек, Панжоб вилоятининг йирик саноат марказлари – Файсалобод, Сиалкот, Гужранвала, Гужрат, Баҳавалпур, Мўлтон ва Шейхпура шаҳарларига ташриф буюриб, ҳудудлардаги ихтисослашган корхоналар ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишди. Аниқ истиқболли лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришиб, қисқа фурсатларда ўзаро ташрифларни уюштириш ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича музокараларни батафсил давом эттириш томонларнинг иш режаларига киритилди.
Кўргазма давомида умумий қиймати 500 млн АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди. Шундан 263 млн АҚШ доллари экспорт савдо шартномалари, 236 млн АҚШ доллари эса импорт шартномаларини ташкил этади.
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга киритилган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатномалар олишни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат электрон савдо платформаларида маҳсулотларни жойлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, Покистон ҳудудларида Ўзбекистон савдо уйларини ташкил этиш, икки мамлакатда паритет асосида тижорат ярмаркаларини ташкил этиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, транспорт-логистика, қурилиш материаллари, терини қайта ишлаш ва чарм маҳсулотлар, чинни буюмлар, мебелсозлик йўналишларида икки томонлама музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Тадбир иштирокчилари бу каби кўргазмаларнинг ташкил этилиши бизнес доиралари ҳамда кенг жамоатчиликнинг икки давлат саноат маҳсулотлари тўғрисидаги ўзаро хабардорлигини оширишини, ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида аниқ режаларни шакллантиришини қайд этишди.