https://sputniknews.uz/20250214/aqsh-aholisi-dunyodagi-eng-kasal-aholi-robert-kennedi-47961046.html
АҚШ аҳолиси дунёдаги энг касал аҳоли — Роберт Кеннеди
АҚШ аҳолиси дунёдаги энг касал аҳоли — Роберт Кеннеди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг янги соғлиқни сақлаш вазири "Американи яна соғлом қилишни ваъда берди". 14.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-14T13:45+0500
2025-02-14T13:45+0500
2025-02-14T13:45+0500
ақш
соғлиқ
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
соғлиқни сақлаш вазири
дональд трамп
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47960877_0:0:3332:1875_1920x0_80_0_0_ce82a65e5d1adfe7b673145808d4522b.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШнинг янги соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари котиби кичик Роберт Кеннеди Америка аҳолисини дунёдаги энг касал деб атади.“Биз дунё фармацевтика маҳсулотларининг 70 фоизини сотиб оламиз. Биз соғлиқни сақлашга бошқа мамлакатларга қараганда икки-уч баравар кўп маблағ сарфлаймиз, лекин бизнинг соғлиқ кўрсаткичларимиз энг ёмон. Бизда дунёдаги энг касал аҳоли яшайди", - деди у 13 февраль куни "Fox News" телеканалида.Кичик Кеннедининг фикрича, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги сиёсатини тубдан ўзгартиришгина вазиятни тўғрилаши мумкин.Кичик Кеннеди 13 феврал куни Овал кабинетда АҚШ соғлиқни сақлаш вазири сифатида қасамёд қабул қилди. Дональд Трамп унинг “болалар саломатлиги, сўз эркинлиги, демократия ва тинчликнинг ашаддий ҳимоячиси” эканлигига ишонтирди. “Американи яна соғлом қиламиз”, деди Кеннеди.“Commonwealth Fund”нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш тизими учун ЯИМнинг 18 фоизи сарфланишига қарамасдан (бу дунёда энг юқори кўрсаткич), ривожланган 10 та давлат орасида охирги ўринни эгаллади. Тадқиқотда турли параметрлар баҳоланди, жумладан, тиббий хизматдан фойдаланиш, тиббий хизмат сифати, маъмурий жараёнларнинг самарадорлиги, ресурсларни тақсимлашнинг адолатлилиги ва даволаш натижалари. Рейтинг етакчилари Австралия, Нидерландия ва Буюк Британия бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47960877_338:0:3069:2048_1920x0_80_0_0_8b187475eef8a3d9cf9f27253396e3aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқни сақлаш вазири, дональд трамп, дунёда, дунё янгиликлари
ақш, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқни сақлаш вазири, дональд трамп, дунёда, дунё янгиликлари
АҚШ аҳолиси дунёдаги энг касал аҳоли — Роберт Кеннеди
АҚШнинг янги соғлиқни сақлаш вазири "Американи яна соғлом қилишни ваъда берди".
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШнинг янги соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари котиби кичик Роберт Кеннеди Америка аҳолисини дунёдаги энг касал деб атади.
“Биз дунё фармацевтика маҳсулотларининг 70 фоизини сотиб оламиз. Биз соғлиқни сақлашга бошқа мамлакатларга қараганда икки-уч баравар кўп маблағ сарфлаймиз, лекин бизнинг соғлиқ кўрсаткичларимиз энг ёмон. Бизда дунёдаги энг касал аҳоли яшайди", - деди у 13 февраль куни "Fox News" телеканалида.
Кичик Кеннедининг фикрича, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги сиёсатини тубдан ўзгартиришгина вазиятни тўғрилаши мумкин.
"Биз — "мен бузғунчи бўламан, энди озиқ-овқат ва фармацевтика саноатига соғлиқни сақлаш сиёсатини белгилашига йўл қўймайман деб айта оладиган одамга муҳтожмиз." Биз соғлиқни сақлаш сиёсатини ҳақиқатан ҳам аҳоли саломатлиги ҳақида қайғурадиган одамлар қўлига топширамиз”, — дея қўшимча қилди вазир.
Кичик Кеннеди 13 феврал куни Овал кабинетда АҚШ соғлиқни сақлаш вазири сифатида қасамёд қабул қилди. Дональд Трамп унинг “болалар саломатлиги, сўз эркинлиги, демократия ва тинчликнинг ашаддий ҳимоячиси” эканлигига ишонтирди. “Американи яна соғлом қиламиз”, деди Кеннеди.
“Commonwealth Fund”нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш тизими учун ЯИМнинг 18 фоизи сарфланишига қарамасдан (бу дунёда энг юқори кўрсаткич), ривожланган 10 та давлат орасида охирги ўринни эгаллади. Тадқиқотда турли параметрлар баҳоланди, жумладан, тиббий хизматдан фойдаланиш, тиббий хизмат сифати, маъмурий жараёнларнинг самарадорлиги, ресурсларни тақсимлашнинг адолатлилиги ва даволаш натижалари. Рейтинг етакчилари Австралия, Нидерландия ва Буюк Британия бўлди.