Великая Отечественная война - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистонда байрам шарафига юбилей медали таъсис этилди, фахрийларнинг уй-жойлари таъмирланади, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади.

"Союзмультфильм" Ғалабанинг 80 йиллиги учун айрим фильмларни қайта тиклади

© РИА Новости Открытие мультимедийного парка киностудии "Союзмультфильм". Архивное фото
Открытие мультимедийного парка киностудии Союзмультфильм. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Oбуна бўлиш
"Союзмультфильм" киностудияси Ғалабанинг 80 йиллигига қайта тикланган 20 та фильмни тақдим этади.
TOШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. “Союзмультфильм” Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига 20 та анимацион фильм тақдим этади. Бу ҳақда киностудия матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
“Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун “Союзмультфильм” кенг намойишга ҳарбий ҳаракатлар ва урушдан кейинги даврда яратилган 20 та анимацион фильмларни тақдим этади. Лойиҳа президент ҳузуридаги Маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда. Қайта тиклаш плёнканинг табиий эскириши натижасида юзага келган техник нуқсонларни бартараф этишни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
Қайта тикланган фильмлар тўплами бир нечта блоклардан иборат - анимацион фильмлар - ишлаб чиқарилиши Самарқанд шаҳрига (Ўзбекистон ССР) эвакуация пайтида амалга оширилган ташвиқот, тасма фильмлар, шунингдек, урушдан кейинги йилларда яратилган, Улуғ Ватан уруши хотирасига бағишланган расмлар.
"Союзмультфильм" доимий равишда рус анимацияси классикаларини сақлаш ва тиклаш устида ишламоқда. Ўтган йиллар давомида 80 дан ортиқ фильмлар кинотеатрларга намойишга тайёрланди. Улар орасида, “Қарсилдоқ”, “Қор маликаси”, “Учинчи сайёра сири”, “Чиполлино”, “Буратинонинг саргузаштлари” каби дурдона асарлар бор.
Съемки нового фильма Алексея Попогребского «Последний день» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2025
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда фильмлар суратга олади
Янгиликлар лентаси
0