https://sputniknews.uz/20250213/ozbekiston-aholi-togri-ovqatlanish-47955837.html
Ўзбекистон аҳолисининг 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги айтилди
Ўзбекистон аҳолисининг 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аҳолисининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
2025-02-13T20:00+0500
2025-02-13T20:00+0500
2025-02-13T20:00+0500
жамият
ўзбекистон
овқатланиш
мева-сабзавот
шерзод асадов
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27264913_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2e1861a93cec740443f947f065a68f47.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Айтилишича, аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради.Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20230124/shifokor-ortiqcha-vazn-tashlashda-eng-kop-yol-qoyiladigan-xatolarni-aytdi-31680888.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27264913_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a10d2a249546ea1bbe00af156615838e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аҳолиси жисмоний фаоллик тўғри овқатланиш президент шавкат мирзиёев
ўзбекистон аҳолиси жисмоний фаоллик тўғри овқатланиш президент шавкат мирзиёев
Ўзбекистон аҳолисининг 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги айтилди
Одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
“Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган”, — деб ёзади президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Айтилишича, аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради.
“Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда. Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади”, — дея қайд этилган хабарда.
Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.