Шаҳноза Мирзиёева Россия давлат педагогика университети магистри унвонини олди
13:01 12.02.2025 (янгиланди: 14:09 12.02.2025)
© Shahnoza MirziyoyevaВ филиале РГПУ им. А. И. Герцена в Узбекистане вручили дипломы первым выпускникам магистратуры

© Shahnoza Mirziyoyeva
Oбуна бўлиш
Герцен номидаги университетининг Тошкентдаги филиалида илк магистратура дипломларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиалида магистратуранинг биринчи битирувчиларига дипломлар топширди, улар орасида Шаҳноза Мирзиёева ҳам бор. Бу ҳақда университет расмий сайтида маълум қилинди.
Герцен номидаги университетининг Тошкентдаги филиалида илк магистратура дипломларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Дипломлар 40 нафар битирувчига топширилди, улар орасида Шаҳноза Мирзиёева ҳам бор.
© РГПУ им. А. И. ГерценаВ филиале РГПУ им. А. И. Герцена в Узбекистане вручили дипломы первым выпускникам магистратуры

В филиале РГПУ им. А. И. Герцена в Узбекистане вручили дипломы первым выпускникам магистратуры
© РГПУ им. А. И. Герцена
“Бугун — ҳаётимдаги муҳим босқичлардан бирининг якунланган кун! Мен яна бир бор магистр унвонига эга бўлдим! Ҳис-туйғуларим биринчи марта олгандагидек ёрқин ва жўшқин. Кўп йиллик меҳнат ортда қолди, эндиликда эса олдинда янги имкониятлар ва истиқболлар кутиб турибди. Ушбу йўлда менга доим далда берган оиламга, устозларимга, ҳамкасбларим ва дўстларимга чуқур миннатдорчилик билдираман”, — деб ёзади Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, магистрлар "Психологик-педагогик таълим" йўналиши бўйича ўқишни якунлашди, улар доирасида иккита таълим дастури амалга оширилди: 25 нафар талаба “Таълимда шахс ривожланишига психологик ёрдам” ва “Оила ва болани ижтимоий-педагогик қўллаб-қувватлаш” йўналиши бўйича 15 нафар талаба таҳсил олди.
Битирувчилар номидан педагогика фанлари номзоди, ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти магистри Шаҳноза Мирзиёева нутқ сўзлади.
© РГПУ им. А. И. ГерценаВ филиале РГПУ им. А. И. Герцена в Узбекистане вручили дипломы первым выпускникам магистратуры

В филиале РГПУ им. А. И. Герцена в Узбекистане вручили дипломы первым выпускникам магистратуры
© РГПУ им. А. И. Герцена
“Инсон капитали ва таълим президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларининг бошиданоқ диққат марказида бўлди. Уларнинг ривожланиши Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётининг асосий шартидир. Ишончим комилки, 2020 йилда биз биргаликда очган Тошкентдаги Герцен номидаги университет филиали бундан буён ҳам энг муҳим мақсад – юртимиз халқи таълим-тарбиясига ҳисса қўшади”, — деди Мирзиёева.
Хабарда айтилишича, магистрларнинг биринчи битируви туфайли Ўзбекистон таълим соҳаси педагогика фанини ривожлантириш, таълим муассасаларида замонавий иш услубларини жорий этиш, шахс ва оила тараққиётини қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирилди.