https://sputniknews.uz/20250211/ozbekiston-qozogiston-savdo-sanoat-rejalar-47924062.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича янги режаларга келишиб олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича янги режаларга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Лазиз Кудратов Ўзбекистонга келган Қозоғистон делегацияси вакиллари билан учрашди.
2025-02-11T13:18+0500
2025-02-11T13:18+0500
2025-02-11T16:49+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
савдо
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0b/47919812_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_85a6a5adf7eb80ab8e572728f07c480b.jpg
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича янги режаларга келишиб олди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Қозоғистон делегацияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистонга келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Куантиров ҳамда Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Кайрат Торебаев билан учрашди. Унда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов ва "НК "KAZAKH INVEST" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Мадияр Султанбек ҳам иштирок этди. Учрашувда томонлар конструктив фикр алмашиб, яқин истиқболдаги аниқ вазифаларни белгилаб олди. Шунингдек, Марказий Осиё саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини янада ривожлантириш имкониятлари ва товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш дастурини мувофиқлаштириш жараёни кўриб чиқилди. Айтилишича, томонлар муҳокама қилинган масалаларни қисқа муддатларда амалиётга татбиқ этишга тайёр. Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Ўзбекистондаги бир қанча ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди. Корхоналар ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш учун юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0b/47919812_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_20986cbe67233411eef65449c29529a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лазиз кудратов қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари алибек куантиров савдо ва интеграция вазири ўринбосари кайрат торебаев қозоғистоннинг ўзбекистондаги элчиси бейбут атамкулов "нк "kazakh invest" аж бошқаруви раиси ўринбосари мадияр султанбек
лазиз кудратов қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари алибек куантиров савдо ва интеграция вазири ўринбосари кайрат торебаев қозоғистоннинг ўзбекистондаги элчиси бейбут атамкулов "нк "kazakh invest" аж бошқаруви раиси ўринбосари мадияр султанбек
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича янги режаларга келишиб олди
13:18 11.02.2025 (янгиланди: 16:49 11.02.2025) Лазиз Кудратов Ўзбекистонга келган Қозоғистон делегацияси вакиллари билан учрашди.
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ва саноат ҳамкорлиги бўйича янги режаларга келишиб олди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Қозоғистон делегацияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда
маълум қилинди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистонга келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Куантиров ҳамда Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Кайрат Торебаев билан учрашди. Унда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов ва "НК "KAZAKH INVEST" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Мадияр Султанбек ҳам иштирок этди.
Учрашувда томонлар конструктив фикр алмашиб, яқин истиқболдаги аниқ вазифаларни белгилаб олди.
“Ўзаро савдода чекловларни бекор қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун квоталар ажратиш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашнинг электрон тизимларидан фойдаланиш, назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш борасида келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Марказий Осиё саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини янада ривожлантириш имкониятлари ва товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш дастурини мувофиқлаштириш жараёни кўриб чиқилди.
Айтилишича, томонлар муҳокама қилинган масалаларни қисқа муддатларда амалиётга татбиқ этишга тайёр.
Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Ўзбекистондаги бир қанча ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди. Корхоналар ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш учун юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.