Киев Болтиқ денгизида Россияга қарши провокация тайёрламоқда — Ташқи разведка хизмати

© Sputnik / Дмитрий МакеевБойцы спецназа ФСБ. Архивное фото
Бойцы спецназа ФСБ. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2025
Oбуна бўлиш
Киев Болтиқбўйида провокация билан НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога тортмоқчи.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Киев Болтиқ денгизида хорижий кемани портлатиш учун Украинада мавжуд Россияда ишлаб чиқарилган денгиз миналаридан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ташқи разведка хизмати маълумотларига кўра, Украина махсус хизматлари Ғарб давлатлари кўмагида яқин келажакда Россияга қарши шов-шувли бир қатор провокацияларни амалга оширишга ҳозирлик кўрмоқда. Хусусан, Болтиқ денгизида хорижий кемани портлатиш учун Украина ихтиёридаги Россияда ишлаб чиқарилган денгиз миналаридан фойдаланиш.
“Киевнинг мақсади алянсни (НАТО – таҳр.) Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри қуролли можарога тортиш”, — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Киев Европа разведка хизматлари билан биргаликда Россиянинг тизимсиз мухолифат вакиллари ва қонундан қочиб, хорижда яшаётган тадбиркорларга ҳужумлар тайёрламоқда.
Улар ижрочилар сифатида Осиё ва Яқин Шарқ давлатларидан одамларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бундай акцияларда иштирок этиш учун улар 20 минг долларгача таклиф қилишади. Жиноятчи ҳибсга олинган тақдирда, айб Россия махсус хизматлари зиммасига юкланиши шарти ҳисобланади, дейилади хабарди.
Изображение сгенерировано ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2025
Россия қандай қарор қилса, шундай бўлади: АҚШ ўз келишувидан воз кечди
Янгиликлар лентаси
0