Харбин-2025: ўзбекистонлик спортчилар қандай натижаларга эришишди?

© НОКЗимние Азиатские игры
Зимние Азиатские игры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2025
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик айрим спортчилар Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ўз иштирокини якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, конькида югуриш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Данила Семериков 5000 метр масофага кечган баҳсда стартга чиқди. У 6:39.71 дақиқа қайд этиб, мусобақани олтинчи поғонада якунлади.
Шунингдек, тоғ чанғиси беллашувлари ҳам ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган слалам дастурида Арман Гаюпов 6, Никита Горковский 14-натижани қайд этди. Медет Назаров эса баҳс давомида белгиланган йўналишдан чиқиб, иштирокини тугата олмади.
Қишки Осиё ўйинлари доирасида чанғи алпинизми бўйича ўзбекистонлик спортчилар ҳам стартга чиқишди. Улар баҳсларда шоҳсупага кўтарила олишмади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0