АҚШ ва Ғарб Украинадаги можарони атайлаб чўзмоқда — Ким Чен Ин

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВизит лидера КНДР Ким Чен Ына во Владивосток
Визит лидера КНДР Ким Чен Ына во Владивосток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2025
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея етакчиси АҚШни Украинадаги урушни рағбатлантиришда айблади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШ ва Ғарб давлатлари Украинадаги можарони атайлаб чўзмоқда, Россияни стратегик мағлубиятга учратиш учун муваффақиятсиз уринишмоқда. Бу ҳақда КХДР раҳбари Ким Чен Ин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости Корея марказий ахборот агентлигига таяниб.
Шимолий Корея етакчисининг сўзларига кўра, Украина можаросини қўзғатган АҚШ “уруш машинасининг парда ортида турибди”, Америка эса “бир қутбли гегемонликни ўрнатиш амбициялари” ҳақида мақтанишда давом этмоқда.
“Ким Чен Ин Россияни стратегик мағлубиятга учрата оламиз, деган алданиш туфайли урушни давом эттиришни (Украинада – Таҳр.) атайлаб рағбатлантираётган Қўшма Штатлар ва Ғарб гуруҳларининг бепарво хатти-ҳаракатларидан жиддий хавотир билдирди”, — дейилади агентлик хабарида.
КХДР раҳбари, шунингдек, Москва ва Пхенян ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик шартномаси доирасида суверенитет, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилишда Россияни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Президент РФ В. Путин встретился с лидером КНДР Ким Чен Ыном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади
Янгиликлар лентаси
0