https://sputniknews.uz/20250207/xizmatlar-sohasi-ildam-rivojlanmoqda-lekin-hamma-joyda-bir-xil-emas-47885262.html
Хизматлар соҳаси илдам ривожланмоқда, лекин ҳамма жойда бир хил эмас
Хизматлар соҳаси илдам ривожланмоқда, лекин ҳамма жойда бир хил эмас
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириб 82 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 07.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-07T14:35+0500
2025-02-07T14:35+0500
2025-02-07T15:20+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
хизмат
ўсиш
мажлис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/04/47816979_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d31503ca24553acd0d7fe577018af2db.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Хизматлар соҳаси илдам ривожланмоқда, лекин ҳамма жойда бир хил эмас. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишда айтиб ўтилди.Шу билан бирга, барча вилоят, туман ва шаҳарларда хизматлар соҳаси аҳоли сони ва эҳтиёжига мос равишда ривожланмагани ҳам айтиб ўтилди.Мисол учун, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 22 фоизга ўсган. Лекин аҳолиси ундан 2 баравар кўп бўлган Гулистон туманида хизматлар ҳажми Нукус туманидан 30 миллиард сўмга кам.Ёки, Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар 13 миллион сўмга ҳам етмаслиги (Жиззах шаҳрида – 33 миллион сўм) ҳалиям “хуфиёна иқтисодиёт” юқорилигидан далолат беради.Нишон, Янгиқўрғон, Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди.Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.2025 йилда хизматлар ҳажмини 82 миллиард долларга (+15%), экспортини эса 8,5 миллиард долларга олиб чиқиш мақсад қилингани айтиб ўтилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/04/47816979_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_392de9103f04f9eabaf17be90aff39ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, хизмат, ўсиш, мажлис
иқтисод, шавкат мирзиёев, хизмат, ўсиш, мажлис
Хизматлар соҳаси илдам ривожланмоқда, лекин ҳамма жойда бир хил эмас
14:35 07.02.2025 (янгиланди: 15:20 07.02.2025) 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириб 82 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Хизматлар соҳаси илдам ривожланмоқда, лекин ҳамма жойда бир хил эмас. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишда айтиб ўтилди.
Мажлисда қайд этилишига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида хизматлар улуши 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларгача ошди, 3,5 баробар ўсиш кузатилди. 1,5 миллион аҳоли ушбу соҳада доимий даромадга эга бўлган. Энг катта ўсиш IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида кузатилган.
Шу билан бирга, барча вилоят, туман ва шаҳарларда хизматлар соҳаси аҳоли сони ва эҳтиёжига мос равишда ривожланмагани ҳам айтиб ўтилди.
Мисол учун, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 22 фоизга ўсган. Лекин аҳолиси ундан 2 баравар кўп бўлган Гулистон туманида хизматлар ҳажми Нукус туманидан 30 миллиард сўмга кам.
Ёки, Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар 13 миллион сўмга ҳам етмаслиги (Жиззах шаҳрида – 33 миллион сўм) ҳалиям “хуфиёна иқтисодиёт” юқорилигидан далолат беради.
Нишон, Янгиқўрғон, Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди.
Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
2025 йилда хизматлар ҳажмини 82 миллиард долларга (+15%), экспортини эса 8,5 миллиард долларга олиб чиқиш мақсад қилингани айтиб ўтилди.