ФХХ террорчилик режалаштираётган тўрт аёлни қўлга олди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Қўлга олинганлар ўз айбига иқрор бўлишди, уларни 30 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда, дейилади Россия ФХХ хабарида.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россияда Мудофаа вазирлиги юқори мартабали зобитларига ва ёқилғи-энергетика объектларига қарши терактлар тайёрлаган тўрт нафар аёл қўлга олинди, деб хабар қилди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ).
“ФХХ Севастопол, Воронеж ва Ростов-на-Дону шаҳарларида Украина махсус хизматлари томонидан Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали офицерлари ва ёқилғи-энергетика объектларига қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун ёлланган тўрт нафар аёл агентнинг фаолиятини тўхтатди”, — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, аёллар 2023 йилда Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган ва Украинада ҳудудида ўқ отиш, мина ва портловчи моддалар билан ишлаш, ташқи кузатув, шунингдек, кузатувни аниқлаш усуллари бўйича махсус тайёргарликдан ўтган.
Уларнинг турар жойлари текширилганда катта миқдордаги портловчи моддалар, портловчи моддалар тайёрлаш учун кимёвий моддалар, электр детонаторлар, портловчи моддаларни тайёрлаш бўйича йўриқномалар ва украиналик кураторлар билан алоқа воситалари топилган.
Қўлга олинганлар ўз айбига иқрор бўлишди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Уларни 30 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда, дейилади ФХХ хабарида.
Янгиликлар лентаси
0