Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

© ИА "Дунё"Узбекистан и Сомали установили дипломатические отношения
Узбекистан и Сомали установили дипломатические отношения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2025
Oбуна бўлиш
Сомали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди.
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари доирасида ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш мақсадида икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Сомали Федератив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди.
Узбекистан установил дипломатические отношения с Угандой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2024
Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0