Ўзбекистон аҳолисининг 2024 йилдаги даромадлари таркиби қандай бўлди?

Oбуна бўлиш
Ўтган йил давомида аҳоли реал даромадлари 10,7% га ўсиб, жон бошига ойлик ўртача 2,1 миллион сўмни ташкил этди.
Пул ўтказмаларидан даромад 2023 йилдаги 3,1% дан 2% га тушди.
2024 йилда нафақалар, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар умумий даромад ҳажмининг 18,2% ни, қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик эса 10,7% ни ташкил қилди.
Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар 2023 йилга нисбатан 1,5% га ошиб, 22,9% ни ташкил этди.
Аҳоли даромадларининг асосий қисмини (умумий ҳажмнинг 42% ни) иш ҳақи ташкил қилди.
2024 йилда иш ҳақидан келган даромадлар 12,9% га ошди, бу 5,1 миллион аҳоли бандлиги таъминлангани ва расман ишга жойлаштирилган аҳоли улуши 30% га кўпайгани билан боғлиқ.
4 февраль куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестицияларни жалб қилишга бағишланган йиғилишда Шавкат Мирзиёев 2025 йил бандликни таъминлаш ва қашшоқлик даражасини камайтириш масалаларида ҳал қилувчи йил бўлиши кераклигини таъкидлади.
2025 йилда 272 минг доимий иш ўрни яратиш, 5,2 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 1,5 миллион фуқарони қашшоқликдан чиқариш, 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан ошириш режалаштирилган.
2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари таркиби — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0