https://sputniknews.uz/20250205/samarqand-noni-geografik-korsatkich-sifatida-davlat-royxatidan-otkazildi-47847917.html
“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
2025-02-05T11:42+0500
2025-02-05T11:42+0500
2025-02-05T13:30+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
нон
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47853298_0:161:3068:1887_1920x0_80_0_0_9fd54be2afceb01287e3ef6588e34f7f.jpg
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич ҳужжатини топширди. Маълумот учун, “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ғиждувон шашлик” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғиждувон туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47853298_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_a8e16971bf5b671ea8ccb29a51dbb210.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд нони географик кўрсаткич давлат рўйхати адлия қазирлиги
самарқанд нони географик кўрсаткич давлат рўйхати адлия қазирлиги
“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
11:42 05.02.2025 (янгиланди: 13:30 05.02.2025) Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига “Самарқанд нони” географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги
матбуот хизмати. Қайд этилишича, Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
“Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди”, — дейилади хабарда.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
Маълумот учун, “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ғиждувон шашлик” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғиждувон туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш
ҳуқуқини беради.