Ўзбекистонда Ёқутистоннинг савдо уйи очилиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ёқутистон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ёқутистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Саха Республикаси (Ёқутистон) вилояти ҳукумати раиси ўринбосари – Узоқ Шарқ федерал округи бўйича доимий вакил Ким Борисов бошчилигидаги делегация билан учрашди.
© Торгпредство России в УзбекистанеЯкутия активизирует сотрудничество с Узбекистаном
Якутия активизирует сотрудничество с Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Якутия активизирует сотрудничество с Узбекистаном
Унда Ёқутистон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Саноат соҳаси, жумладан, тоғ-кон ва енгил саноат, IT-саноати ва ижодий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистондан Россиянинг шимолий минтақасига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Шунингдек, “Чирчиқ” ва “Жиззах” саноат технопаркларида Ёқутистон компаниялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, Ўзбекистонда Ёқутистоннинг савдо уйини очиш имкониятлари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Константин Злигостев Ёқутистон раҳбари Айсен Николаев бошчилигидаги делегациянинг шу йил 28-30 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасига бағишланган ташрифини ташкил этиш режаларини қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0