Ўзбекистонда 1 порция паловнинг ўртача нархи қанча — инфографика

Oбуна бўлиш
Энг арзон палов Наманган вилоятида бўлиб қолмоқда.
Статистика агентлиги ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини эълон қилди. Унга кўра, шу йилнинг январь ойига кўра, энг қиммат палов нархи 35 минг 744 сўм билан Тошкентда қайд этилган. Иккинчи ўринни Бухоро вилояти, учинчи ўринни эса Хоразм вилояти эгаллади. Энг арзон палов Наманган вилоятида бўлиб қолмоқда.
1 порция ошнинг ўртача нархи:
Қорақалпоғистон – 26 100 сўм
Андижон вилояти – 31 200 сўм
Бухоро вилояти – 33 900 сўм
Жиззах вилояти –28 800 сўм
Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм
Навоий вилояти – 26 800 сўм
Наманган вилояти – 23 000 сўм
Самарқанд вилояти – 30 500 сўм
Сурхондарё вилояти – 29 200 сўм
Сирдарё вилояти – 25 700 сўм
Тошкент вилояти – 27 300 сўм
Фарғона вилояти – 26 600 сўм
Хоразм вилояти – 31 900 сўм
Тошкент шаҳри – 35 700 сўм
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0