“Руссофт” ва IT-парк ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

© Торгпредство России в Узбекистане"Руссофт" будет сотрудничать с IT-парком Узбекистана в создании СП
Руссофт будет сотрудничать с IT-парком Узбекистана в создании СП  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2025
Oбуна бўлиш
Россиядаги IT-компаниялар вакиллари Тошкентга келди.
TOШКЕНТ, 4 фев— Sputnik. Россиянинг 9 та IT-компаниясидан иборат бизнес миссияси Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистондаги потенциал ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
“Бизнес миссияси давомида “Руссофт” ва Ўзбекистон IT-парки ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди”, — дейилади хабарда.
Шартнома Россия ва Ўзбекистон IT-компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Учрашувлар давомида Россия Федерацияси компаниялари ҳам ўз дастурий маҳсулотларини тақдим этди, ўз тажрибалари ва бошқа бозорларда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалари билан ўртоқлашди.
Айтилишича, ўзбекистонлик ҳамкорлар ходимларнинг иш фаолиятини мониторинг қилиш, муҳандислик дастурлари ва электрон тижорат сектори маҳсулотлари соҳасидаги ечимларга алоҳида қизиқиш билдирди.
Маълумот учун, "Руссофт" - бу Россиядаги дастурий таъминот ишлаб чиқиш компанияларининг энг нуфузли жамияти. У 85 000 нафардан ортиқ юқори малакали ходимларга эга 375 та IT-компанияни бирлаштиради ва компанияларга жаҳон бозорига чиқиш учун янги имкониятларни тақдим этади.
Янгиликлар лентаси
0