https://sputniknews.uz/20250204/mirziyoev-yigilish-ozbekiston-ish-47816788.html
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратилади
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Матбуот хизмати: январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган. 04.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-04T09:23+0500
2025-02-04T09:23+0500
2025-02-04T09:24+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
иш
янги иш ўринлари
инвестиция
экспорт
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/04/47816979_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d31503ca24553acd0d7fe577018af2db.jpg
TOШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган. Шундан 91 минг нафари доимий ишга жойлашган, 153 минги тадбиркорликка жалб қилинган. Иш ўринлари ва инвестиция ўзаро боғлиқ. Бу йил қарийб 14 миллиард долларлик 8 мингта лойиҳани амалга ошириб, 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган. Айтилишича, йил бошидан буён экспорт ҳажми 1 миллиард 300 миллион долларга етган. Мутасаддиларга хорижий ҳамкорлар билан ишлаб, тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш, янги корхоналарни экспортга жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20250203/ozbekiston-kambagallik-daraja-kamaydi-47797366.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/04/47816979_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_392de9103f04f9eabaf17be90aff39ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, иш, янги иш ўринлари, инвестиция, экспорт, тадбиркор
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, иш, янги иш ўринлари, инвестиция, экспорт, тадбиркор
Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратилади
09:23 04.02.2025 (янгиланди: 09:24 04.02.2025) Матбуот хизмати: январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган.
TOШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган. Шундан 91 минг нафари доимий ишга жойлашган, 153 минги тадбиркорликка жалб қилинган.
“Камбағалликни қисқартириш бўйича 32 та йўналишда янги ёндашувлар жорий этилмоқда. Яқинда вазирлик ва ҳокимликлар мутахассисларидан иборат гуруҳлар Хитойга бориб, тажриба алмашиб келди. Энди жойлардаги имкониятлар аҳолига тушунтирилиб, даромад топишга кўмаклашилади”, — дейилади хабарда.
Иш ўринлари ва инвестиция ўзаро боғлиқ. Бу йил қарийб 14 миллиард долларлик 8 мингта лойиҳани амалга ошириб, 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган ойда юртимизга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция келган. Февраль ойида ҳам шунча инвестиция олиб келиш, 623 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, йил бошидан буён экспорт ҳажми 1 миллиард 300 миллион долларга етган. Мутасаддиларга хорижий ҳамкорлар билан ишлаб, тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш, янги корхоналарни экспортга жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.