БМТда Украина инқирози масаласи кўриб чиқилиши мумкин

© AP Photo / Kamran JebreiliФлаг ООН
Флаг ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2025
Oбуна бўлиш
Россия Украина инқирози бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўрашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия февраль ойи ўрталарида Украина инқирози бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ташкилотдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский РИА Новостига маълум қилди.
“Россия февраль ойи ўрталарида Украина инқирози бўйича йиғилиш чақиришни режалаштирмоқда”, — деди Полянский.
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий вакили Фу Цун 24 февралда бир қатор давлатлар Хавфсизлик Кенгашининг Украина бўйича йиғилишини сўраганлигини, Хитой органнинг раиси сифатида февралда ўтказилишини таъминлашини маълум қилганди.
Вступивший в должность президента США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ Россия ва Украина билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда — Трамп
Янгиликлар лентаси
0