Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: аҳоли бандлигини таъминлашда янгича ёндашув масаласи кўриб чиқилади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2025
Oбуна бўлиш
Матбуот анжуманига спикер сифатида Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари Мухтор Шоназаров таклиф этилган.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 5 февраль куни соат 13:00 да “Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлашда янгича ёндашувлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманига спикер сифатида Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари Мухтор Шоназаров таклиф этилган.
Маълумки, Ўзбекистон президенти январь ойида “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Мухтор Шоназаров матбуот анждумани давомида мазкур ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича амалга ошириладиган янги ёндашувлар ҳақида сўз юритади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Янгиликлар лентаси
0