Ўзбекистонлик саблячи Грузиядаги Жаҳон кубогида барча рақибларини мағлубиятга учратди

© НОКХанчжоу-2022: узбекские саблистки в полуфинале!
Ханчжоу-2022: узбекские саблистки в полуфинале! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2025
Oбуна бўлиш
Миллий олимпия қўмитаси: Самира Шокирова олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Грузияда бўлиб ўтаётганёш саблячилар ўртасидаги Жаҳон кубогида Самира Шокирова олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Тбилисида ўтаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоа аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ғолиблар:
Олтин медаль - Самира Шокирова (Ўзбекистон);
Кумуш медаль - Мариэлла Виале (Италия);
Бронза медаллари - Жанет Коваш (Венгрия), Александра Михайлова (Нейтрал спортчи).
Аввалроқ қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров Болгарияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритган эди.
Янгиликлар лентаси
0