https://sputniknews.uz/20250201/vabo-epidemiyasi-jsst-47787878.html
Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ
Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўп.
2025-02-01T16:50+0500
2025-02-01T16:50+0500
2025-02-01T16:58+0500
дунёда
дунё янгиликлари
жсст
вабо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_0:0:3125:1757_1920x0_80_0_0_3e5edd9409a6678d31dfcd45b9493890.jpg
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди.Хусусан, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўп.Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борада етакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго Демократик республикасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда.
https://sputniknews.uz/20231004/vabo-ozbekiston-39593133.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2d499589486a3e7101015c48c7ab88a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вабо жсст
Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ
16:50 01.02.2025 (янгиланди: 16:58 01.02.2025) Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган.
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада
ошди.
Хусусан, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўп.
Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борада етакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.
Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго Демократик республикасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.
Экспертлар хулосасига кўра, бу касалликни жиловлаш мумкин. Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли вабога қарши вакциналар ишлаб чиқаришни деярли тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.
Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда.