Медиа кун тартибини дипломатик кун тартибдан ажратиш зарур — Ўзбекистон ТИВ

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2025
Oбуна бўлиш
Ахрор Бурханов ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видеога изоҳ берди.
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Медиа кун тартибини дипломатик кун тартибдан ажратиш зарур, деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов.
Ахрор Бурханов ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видеога изоҳ берди.
“Жавоб беришни бошлашдан олдин медиа кун тартибини дипломатик кун тартибдан ажратиш зарурлигини таъкидламоқчиман. Вақти-вақти билан ОАВларининг кун тартибида баъзи воқеалар ёки баёнотлар туфайли шовқинлар пайдо бўлади. Лекин улар воқеликни тўғри акс эттира олмаслиги, баъзан эса уни жуда бузиб кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан ОАВ ва блоглар олами вакилларини тасдиқланмаган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Биз ҳамкорликка доим очиқмиз. Видеонинг ўзига келсак, албатта, қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, халқимизга қарата айтилаётган бундай гапларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини қаерда бўлишидан қатъий назар доимо ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади”, - деди Бурханов.
Таъкидланишича, ушбу видео интернетда топилиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган.
“Бундай пайтларда асл манбани топиш ва материалнинг ҳақиқийлигини текшириш жуда муҳимдир. Табиийки, Россия томони шу заҳотиёқ “Бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарлилиги”ни таъкидлади. Текширувлар натижасида ушбу материал провокацион хусусиятга эга бўлиб, халқларимиз ўртасидаги муносабатларга низо келтириб чиқаришга уринаётган бузғунчи кучлар томонидан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди. Россия томонининг хабар беришича, видеода тилга олинган шахс Россия Федерацияси фуқароси эмас. Ҳозирда Россиянинг расмий ОАВлари ҳам бу борада қатор материалларни эълон қилмоқда”, - деди вазир матбуот котиби.
Бурханов барчага ҳар қандай ахборот материалини тарқатишда масъулият билан ёндашиш зарурлигини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, тасдиқланмаган манбалардан олинган контентни тарғиб қилиш номақбул.
Маълумот учун, украиналик рус ниқоби остида ўзбек миллати вакилларини интернет тармоқларида ҳақорат қилди. Видео муаллифи Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан аниқланди. У Николаев вилоятида туғилган Николай Кочмарик бўлиб чиқди. Унинг видеоси Литва разведка хизматлари назорати остидаги YouTube каналида қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0