Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади — қарор

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишКорова
Корова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2025
Oбуна бўлиш
“Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг 50 фоизи қайтариб берилади. “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;
2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.
Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.
Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.
Сбор урожая рапса и пшеницы в Новосибирской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2024
Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0