https://sputniknews.uz/20250131/ozbekiston-qirgiziston-bosh-vazirlar-47775814.html
Олмаотада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари учрашди
Олмаотада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан икки томонлама учрашув ўтказди.
2025-01-31T12:32+0500
2025-01-31T12:32+0500
2025-01-31T12:32+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
абдулла арипов
бош вазир
учрашув
ҳамкорлик
қозоғистон
остона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1f/47775632_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_5e04f2361e1876e8801ad48751f90581.jpg
TOШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат порталида хабар берилди.Учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Олмаотага ташрифи доирасида амалга оширилди.Давлатлар раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Учрашувда мазкур вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20250126/mirziyoev-japarov-amirsoy-uchrashuv-47696593.html
ўзбекистон
қирғизистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1f/47775632_59:0:1196:853_1920x0_80_0_0_be48f30e9a82e26c4310524ea9c2fb9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олмаота ўзбекистон қирғизистон бош вазир
олмаота ўзбекистон қирғизистон бош вазир
Олмаотада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари учрашди
Учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Олмаотага ташрифи доирасида амалга оширилди.
TOШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат порталида
хабар берилди. Учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Олмаотага ташрифи доирасида амалга оширилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Давлатлар раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Учрашувда мазкур вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.