Юқори даромадли экинлар етиштириш бўйича янги ташаббуслар: Мирзиёев йиғилиш ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.
TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев томорқа ва деҳқончилик ерларида юқори даромадли ва экспортбоп экинлар экиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва молиялаштириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди. Аҳоли, қайта ишловчилар ва экспортчиларнинг таклифлари ўрганилди.
Самарқандлик боғбонлар узум кўчатини шпалерга ўтказиш учун субсидия беришни сўраган. Бундай усулда ҳосил 2 карра ошади. Бу қўллаб-қувватланиб, ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия ажратиладиган бўлди. Шунингдек, майизни осма усулда қуритиш ускуналари учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит берилиши айтилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Тасмасой маҳалласида 875 та хонадон томорқасида цитрус мева кўчати ва лимон етиштириб, ҳар бири йилига 200 миллион сўмгача даромад олаяпти. Сариосиё ва Олтинсойдаги мингдан зиёд хонадонлар ҳам “ҳандак” ва “термос” усулида лимон етиштириш ташаббусини билдирган.
Янгийўллик деҳқонлар кўкат уруғлари йўқолиб кетгани, сифатли нав етишмаслигини айтган. Булар бўйича вазиятни ўнглаш, аҳоли ташаббусларини амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Қайд этилишича, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Мазкур кенгаш бошқарадиган “Узагростар” холдинг компанияси ташкил этилади. Ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очилади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.
Ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.
Уруғчилик институтлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. Танлаб олинган туманларда “яшил” иссиқхоналар ташкил этилиб, намуна қилинади. Аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади.
Жумладан, маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади. Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.
Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.
Томорқа ва деҳқон хўжалиги ерлари, уларда етиштирилган маҳсулот ҳисобини юритиш бўйича ҳам янгича тизим бўлади. Бунинг учун йил якунигача томорқалар ва экин ерлари алоҳида таснифланади. Уларда нима экилгани “онлайн маҳалла” платформасига киритилади.
Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.
Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.
Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилди. Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.
Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Совещание, посвященное новой системе выращивания доходных культур на приусадебных землях
Йиғилишда давлат раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди. Улардан бири – ҳовлисидаги иссиқхонада йилига 4 марта ҳосил олиб, юқори даромад топаётган қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.
Мутасаддилар ва банк раҳбарлари ушбу янги ташаббусларни жорий қилиш, 1 миллион 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот берди.
Бобы (маш) на 24-й Международной выставке продуктов питания WorldFood Moscow в Экспоцентре в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2025
Ўзбекистонлик олимлар мошнинг тезпишар навини яратишди
Янгиликлар лентаси
0