https://sputniknews.uz/20250130/spirt-va-alkogol-mahsulotlari-47759688.html
Ўзбекистонда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
2025-01-30T11:54+0500
2025-01-30T11:54+0500
2025-01-30T11:54+0500
жамият
ўзбекистон
спиртли ичимликлар
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
маҳсулот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40557579_0:317:3077:2048_1920x0_80_0_0_a916bce48d42def096d74750c9ed8374.jpg
TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистонда этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади: Мазкур низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади: Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисобини юритиш маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хомашёлар киримидан бошлаб, тайёр маҳсулотларни сақлаш омборларига жойлаштириш ва реализация қилиш жараёнларини қамраб олиши лозим.
https://sputniknews.uz/20240605/alkogol-tamaki-bozor-inspektsiya-44234490.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40557579_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_de84fd82c6aa2f4a01c7e9dc974141b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон спирт алкоголь маҳсулотлари
ўзбекистон спирт алкоголь маҳсулотлари
Ўзбекистонда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.
TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистонда этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом
тасдиқланди.
Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади:
ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.
Мазкур низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга;
истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга.
Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.
Таъкидланишича, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни амалга оширишлари шарт.
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисобини юритиш маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хомашёлар киримидан бошлаб, тайёр маҳсулотларни сақлаш омборларига жойлаштириш ва реализация қилиш жараёнларини қамраб олиши лозим.