Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади

© Sputnik / Бахром ХатамовПроцесс рисования узора двух поколений
Процесс рисования узора двух поколений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Oбуна бўлиш
Музейнинг асосий вазифалари қаторидан ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш жой олган.
TOШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Фарғона вилоятида Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи очилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;
маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;
кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.
Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди. Ишчи гуруҳ музей концепциясини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда музей фаолиятини йўлга қўяди.
2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.
Маълумот учун, Риштон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган дастурига кўра, Тўраобод майдонида ҳунармандлар марказини ташкил этиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Объектда лойиҳа қиймати 25,0 млрд сўмлик 10 та кулолчилик устахоналари ва меҳмон уйлари, миллий чойхона, қишки ва ёзги чўмилиш хавзалари, автотураргох, кулолчилик музейи барпо этилади.
Центр ремесленничества Гиждувана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2024
Нарзуллаевлар сулоласининг кулолчилик уй-музейи — қизиқарли фотолар
Янгиликлар лентаси
0