АҚШда болалар жинсини ўзгартириш операцияларини молиялаштириш тақиқланди

© rawpixel.com / TeddyДети лежат на полу и играют в игры на своих телефонах/
Дети лежат на полу и играют в игры на своих телефонах/ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Oбуна бўлиш
Янги ҳужжат: Америка Қўшма Штатларининг сиёсати боланинг бир жинсдан бошқа жинсга ўтишини молиялаштирмайди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. АҚШда болаларнинг жинсини ўзгартириш операциялари учун федерал молиялаштириш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трамп тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, бугунги кунда мамлакат бўйлаб шифокорлар бир қатор қайтарилмас тиббий муолажалар орқали жинсини ўзгартириши мумкин деган ёлғон баҳона билан кўпроқ болаларни жароҳатлайди ва стерилизация қилмоқда.

“Бу хавфли тенденция халқимиз тарихида доғ бўлиб қолади ва уни тўхтатиш керак”, — дейилади ҳужжат матнида.

Шунга кўра, Америка Қўшма Штатларининг сиёсати боланинг бир жинсдан бошқа жинсга ўтишини молиялаштирмайди, ҳомийлик қилмайди, тарғиб қилмайди, ёрдам бермайди ёки қўллаб-қувватламайди.
Ҳужжатга кўра, энди 19 ёшгача бўлган шахсларнинг жинсини ўзгартириш операцияси ёки гормонал терапия учун давлат маблағларидан фойдаланиш тақиқланади.
Трамп болаларда гендер дисфориясини даволаш бўйича кўрсатмаларни кўриб чиқишни ва 90 кун ичида янги ҳисоботни тақдим этишни буюрди. Фармонга кўра, федерал маблағ оладиган тиббиёт муассасаларидан бундай хизматларни кўрсатишни тўхтатиш талаб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0