Покистондаги компания Ўзбекистон бозорида янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи

© Depositphotos / BongkarnGraphicКоманда разработчиков над созданием шаблона смартфона
Команда разработчиков над созданием шаблона смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Покистоннинг "Tabani Corp" компанияси раҳбари билан учрашди.
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Покистоннинг йирик компанияси янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон бозорига қайтмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Tabani Corp" компанияси раҳбари Абдул Рауф Табани билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистонда саноат, савдо, IT ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
"Биз тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳамда ноёб имкониятлардан фойдаланиб, биродар халқларимизнинг умумий фаровонлигига ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон бозорига қайтиш истагидамиз", — деди Абдул Рауф Табани.
Томонлар енгил саноат йўналишида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда тўқимачилик йўналишида қўшма инвестицион лойиҳани амалга ошириш, илғор тажриба ва замонавий технологик ечимларни олиб кириш тўғрисида келишиб олди.
Покистон вакили, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасини рақамлаштириш ва бизнесга замонавий IT ишланмаларни жорий этиш йўналишидаги қўшма лойиҳаларда ҳам иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур компания ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни келишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Янгиликлар лентаси
0