https://sputniknews.uz/20250126/travmatologiya-ortopediya-markaz-robot-jarrohlik-47697142.html
Энди Травматология ва ортопедия марказида робот жарроҳлиги йўлга қўйилади
Энди Травматология ва ортопедия марказида робот жарроҳлиги йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
“Робот жарроҳлиги” тизза бўғимлари касалликларини даволаш жараёнида қўлланилади. 26.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-26T15:38+0500
2025-01-26T15:38+0500
2025-01-26T15:38+0500
жамият
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
жарроҳлик амалиёти
робот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33522124_0:129:1280:849_1920x0_80_0_0_676cd037db56f905b84085c3873b9ff9.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Травматология ва ортопедия марказида робот жарроҳлиги жорий этилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йилда бу йўналишда қатор янгиликлар жорий этилиши кутилмоқда.Натижада махсус дастур ёрдамида мураккаб амалиётлар чоғида юзага келиши мумкин бўлган хирургик хатоликларнинг олди олинади.Илғор диагностика ва муолажа усулларини босқичма-босқич туманларда ҳам жорий этилади. Жумладан, шу йил давомида туман (шаҳар) шифохоналарида 2 та янги диагностика ва 8 та даволаш усули амалиётга татбиқ этилади.Қайд этилишича, республиканинг 48 та тумани ва 10 та шаҳрида сон суяги дистал охири синиқларини ретроград БИОС қилиш, чаноқ-сон ва тизза бўғимларини тотал эндопротезлаш, сон суяги проксимал охири синиқларини янги моделдаги БИОС INTERTAN билан остеосинтезлаш, бутсимон бойламлар жароҳатининг артроскопик аутопластикаси, PRP терапия, АО пластиналари билан остеосинтез қилиш усуллари ўзлаштирилади.Айтилишича, натижада беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, хорижий давлатлар ёки пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига узоқ туманлардан қатнови 10 фоизга камаяди.Бундан ташқари, бевосита марказнинг малакали мутахассислари томонидан ҳудудларда 6 мингга яқин тиббий кўриклар, 300 дан зиёд юқори технологик операциялар ўтказилади.Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Навоий вилоятларида сайёр цикллар ташкил қилиниб, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш орқали чақалоқларда чаноқ-сон бўғими дисплазиясини УТТ ёрдамида диагностика қилиш усули йўлга қўйилади.“Ўз навбатида, Хитой, Россия, Германия, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, Ҳиндистон каби қатор ривожланган давлатлардан малакали мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилиб, улар иштирокида жойларда маҳорат дарслари, тиббий кўриклар ва қўшма операциялар ўтказамиз”, — дея маълум қилинган хабарда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33522124_74:0:1206:849_1920x0_80_0_0_a43519989f3f88476285173c8d379163.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, жарроҳлик амалиёти , робот
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, жарроҳлик амалиёти , робот
Энди Травматология ва ортопедия марказида робот жарроҳлиги йўлга қўйилади
“Робот жарроҳлиги” тизза бўғимлари касалликларини даволаш жараёнида қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Травматология ва ортопедия марказида робот жарроҳлиги жорий этилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида 2025 йилда бу йўналишда қатор янгиликлар жорий этилиши кутилмоқда.
“Муассасамизда “робот жарроҳлиги”ни йўлга қўйиш, хусусан, ушбу амалиётни тизза бўғимлари касалликларини даволаш жараёнида қўллашни режалаштирганмиз, дейди марказ директори Мурод Ирисметов. — Мазкур янгиликнинг афзалликлари кўп. Масалан, операция ўта юқори аниқликда бажарилади. Жараён хавфсизлиги таъминланади. Шифокорга инсон танасининг энг мураккаб қисмлари ҳамда касалликнинг энг оғир даражаларида хам эркин ишлаш имконини беради”.
Натижада махсус дастур ёрдамида мураккаб амалиётлар чоғида юзага келиши мумкин бўлган хирургик хатоликларнинг олди олинади.
Илғор диагностика ва муолажа усулларини босқичма-босқич туманларда ҳам жорий этилади. Жумладан, шу йил давомида туман (шаҳар) шифохоналарида 2 та янги диагностика ва 8 та даволаш усули амалиётга татбиқ этилади.
Қайд этилишича, республиканинг 48 та тумани ва 10 та шаҳрида сон суяги дистал охири синиқларини ретроград БИОС қилиш, чаноқ-сон ва тизза бўғимларини тотал эндопротезлаш, сон суяги проксимал охири синиқларини янги моделдаги БИОС INTERTAN билан остеосинтезлаш, бутсимон бойламлар жароҳатининг артроскопик аутопластикаси, PRP терапия, АО пластиналари билан остеосинтез қилиш усуллари ўзлаштирилади.
Айтилишича, натижада беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, хорижий давлатлар ёки пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига узоқ туманлардан қатнови 10 фоизга камаяди.
Бундан ташқари, бевосита марказнинг малакали мутахассислари томонидан ҳудудларда 6 мингга яқин тиббий кўриклар, 300 дан зиёд юқори технологик операциялар ўтказилади.
Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Навоий вилоятларида сайёр цикллар ташкил қилиниб, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш орқали чақалоқларда чаноқ-сон бўғими дисплазиясини УТТ ёрдамида диагностика қилиш усули йўлга қўйилади.
“Ўз навбатида, Хитой, Россия, Германия, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, Ҳиндистон каби қатор ривожланган давлатлардан малакали мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилиб, улар иштирокида жойларда маҳорат дарслари, тиббий кўриклар ва қўшма операциялар ўтказамиз”, — дея маълум қилинган хабарда.