Операчи Отабек Назиров "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2025
Oбуна бўлиш
Президент фахрий унвон бериш тўғрисидаги тегишли фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президентнинг тегишли фармони билан операчи Отабек Назировга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони берилди.

“Ўзбекистон давлат симфоник оркестри опера артисти Назиров Отабек Бахадир ўғлига "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони берилсин”, — дейилади президент расмий сайтида эълон қилинган ҳужжат матнида.

Фармонга кўра, Назировга мазкур унвон ўзининг ёрқин истеъдоди, ижро маҳорати билан ўзбек опера санъатини ва миллий маданиятни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун берилмоқда.
© Otabek Nazirov Отабек Назиров
Отабек Назиров
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2025
Отабек Назиров
Шунингдек, Назиров унвонни халқаро миқёсда ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқни жаҳон мумтоз мусиқасидан баҳраманд этиш, ёшларнинг санъат оламига қизиқиши ва меҳрини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун олмоқда.
Янгиликлар лентаси
0