https://sputniknews.uz/20250126/dermatovenerologiya-kosmetologiya-ozbekiston-muolaja-47698181.html
Дерматовенерология ва косметология: Ўзбекистонда қандай муолажа усуллари йўлга қўйилган?
Дерматовенерология ва косметология: Ўзбекистонда қандай муолажа усуллари йўлга қўйилган?
Sputnik Ўзбекистон
Улуғбек Сабиров:Ўзбекистон тиббиёти трансформациясида янги босқичга киришилди. 26.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-26T16:50+0500
2025-01-26T16:50+0500
2025-01-26T16:50+0500
жамият
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45563094_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_75582a217bc2826a999670837685d2ae.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Дерматовенерология ва косметология йўналишида энг илғор муолажа усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Айтилишича, Ўзбекистон тиббиёти трансформациясида янги босқичга киришилди.Бухоро ва Жиззахдаги филиалларда юз териси патологик ҳолатларида 3D форматда сканерлаш билан тери ҳолатини ўрганиш ўзлаштирилди.Марказнинг Андижон, Навоий, Самарқанд филиалларида заҳм диагностикасида миқдорий ПГАР усули, Хоразм филиалида дерматологик касалликлар ташхисотида гистологик текшириш, Андижон, Қашқадарё ва Жиззах филиалларида атопик дерматит, экзема, катталар ва болалар қичимаси касалликларида ИХЛА усули билан қон зардобидаги IgE миқдорини аниқлаш каби қатор илғор диагностика усуллар амалиётга татбиқ қилинди.Шунингдек, қатор ҳудудий филиалларда ўчоқли алопеция касаллигининг асоратли шаклларида тромбоцитларга бойитилган қон плазмаси (РRP) билан регенератив муолажа қилиш, Эрбиев (Frax) лазери ёрдамида ҳусунбузардан кейинги чандиқлар ҳамда витилиго касаллигини даволаш йўлга қўйилди.Андроген ва чандиқли аллопецияларда соч трансплантацияси, витилиго хасталигида монохром (Excilite µ) нур ёрдамида даволаш, IPL – нури воситасида пушти ҳуснбузарни муолажа қилиш усуллари амалиётга киритилди. Беморларни трофик яра ва ўраб олувчи темиратки касалликларидан халос этишда BIOPTRON аппаратини қўллашга киришилди.“Умуман, ўтган йили вилоятларда 30 турдаги, туман ва шаҳарлар даражасида 13 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилиши ҳамда телемедицина имкониятлари орқали 2 минг 200 нафарга яқин беморларга консультатив ёрдам кўрсатилди. Натижада витилиго, псориаз, атопик дерматит каби сурункали дерматозлар билан касалланган беморларнинг марказга мурожаатлари 2023 йилдагига нисбатан қарийб 32 фоизга камайди”, — дейди марказ директори.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45563094_111:0:1890:1334_1920x0_80_0_0_1dfb781faa78d82f8d6ceafee0879a3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Дерматовенерология ва косметология: Ўзбекистонда қандай муолажа усуллари йўлга қўйилган?
Улуғбек Сабиров:Ўзбекистон тиббиёти трансформациясида янги босқичга киришилди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Дерматовенерология ва косметология йўналишида энг илғор муолажа усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Айтилишича, Ўзбекистон тиббиёти трансформациясида янги босқичга киришилди.
“Жойларга бориб, пастга тушиб ишлаш амалиёти қисқа муддатда ўз самарасини бера бошлади, — дейди Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Улуғбек Сабиров. — Хусусан, ўтган йил давомида муассасамизнинг Жиззах, Қашқадарё филиалларида соч тўкилиши билан кечувчи касалликлар ташхисотида трихоскопия инструментал диагностика усули йўлга қўйилди”.
Бухоро ва Жиззахдаги филиалларда юз териси патологик ҳолатларида 3D форматда сканерлаш билан тери ҳолатини ўрганиш ўзлаштирилди.
Марказнинг Андижон, Навоий, Самарқанд филиалларида заҳм диагностикасида миқдорий ПГАР усули, Хоразм филиалида дерматологик касалликлар ташхисотида гистологик текшириш, Андижон, Қашқадарё ва Жиззах филиалларида атопик дерматит, экзема, катталар ва болалар қичимаси касалликларида ИХЛА усули билан қон зардобидаги IgE миқдорини аниқлаш каби қатор илғор диагностика усуллар амалиётга татбиқ қилинди.
Шунингдек, қатор ҳудудий филиалларда ўчоқли алопеция касаллигининг асоратли шаклларида тромбоцитларга бойитилган қон плазмаси (РRP) билан регенератив муолажа қилиш, Эрбиев (Frax) лазери ёрдамида ҳусунбузардан кейинги чандиқлар ҳамда витилиго касаллигини даволаш йўлга қўйилди.
Андроген ва чандиқли аллопецияларда соч трансплантацияси, витилиго хасталигида монохром (Excilite µ) нур ёрдамида даволаш, IPL – нури воситасида пушти ҳуснбузарни муолажа қилиш усуллари амалиётга киритилди. Беморларни трофик яра ва ўраб олувчи темиратки касалликларидан халос этишда BIOPTRON аппаратини қўллашга киришилди.
“Умуман, ўтган йили вилоятларда 30 турдаги, туман ва шаҳарлар даражасида 13 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилиши ҳамда телемедицина имкониятлари орқали 2 минг 200 нафарга яқин беморларга консультатив ёрдам кўрсатилди. Натижада витилиго, псориаз, атопик дерматит каби сурункали дерматозлар билан касалланган беморларнинг марказга мурожаатлари 2023 йилдагига нисбатан қарийб 32 фоизга камайди”, — дейди марказ директори.