https://sputniknews.uz/20250124/ozbekiston-kiberxavfsizlik-davlat-universiteti-47673693.html
Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади
Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади. Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025-01-24T10:52+0500
2025-01-24T10:52+0500
2025-01-24T10:53+0500
жамият
ўзбекистон
президент қарори
университет
киберхавфсизлик
таълим
талабалар
олий таълим муассасалари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/03/44213416_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_bea5ebe5ce6715373b71b0cdcc25a51e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади. “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади. Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.2025/2026 ўқув йили учун университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Бунда:Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.
https://sputniknews.uz/20250105/2025-yil-trend-top-10-kasb-oylik-47445130.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/03/44213416_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_1d9420259afe60240f0efe0110994e19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон киберхавфсизлик университет
ўзбекистон киберхавфсизлик университет
Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади
10:52 24.01.2025 (янгиланди: 10:53 24.01.2025) Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади. “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади. Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади. Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.
Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йили учун университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Бунда:
ажратиладиган давлат грантлари таълим йўналишлари кесимида тақсимланади;
навбатдаги ўқув йилидан бошлаб давлат гранти давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида ажратилади.
Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.