Туркия меҳмонхонасидаги ёнғин: Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
TOШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
“Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади”, — дейилади хабарда.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, Ўзбекистон етакчиси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, Туркиянинг Болу курортидаги меҳмонхонада кучли ёнғин содир бўлди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликаяга кўра, ёнғин қурбонлари 76 нафарга етди. Ёнғин иши бўйича 9 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олинган. Туркия президенти бугун мамлакатда миллий мотам эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0