https://sputniknews.uz/20250122/mdh-hamdostlik-xalqaro-kinofestival-47645994.html
МДҲ мамлакатларида “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивали ўтказилади
МДҲ мамлакатларида “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивали ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Кинофестиваль ҳар икки йилда бир марта ҳар бир республикада ўтказилади. 22.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-22T14:24+0500
2025-01-22T14:24+0500
2025-01-22T14:24+0500
маданият
мдҳ
кино
фестивал
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/156/92/1569254_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_c3c80f285c86717dbb2c142e9e93bf91.jpg
TOШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивалини ташкил этиш ниятида, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. Тегишли ҳужжатлар лойиҳалари Минскдаги экспертлар гуруҳи йиғилишида муҳокама қилинди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. Ҳужжатлар Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий ҳамкорлик кенгаши топшириғига кўра кинематография бўйича ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган. Йиғилишда экспертлар уларни якунлаб, келишиб олишди. Эслатиб ўтамиз, МДҲ доирасида махсус совринли кинофестивални ташкил этиш ташаббуси Қозоғистон томони томонидан илгари сурилган эди. Низом лойиҳасида кинофестиваль МДҲга аъзо давлатлар ўртасида кинематография соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий кино саноати ютуқларини оммалаштириш мақсадида ўтказилаётгани қайд этилган. Кинофестиваль ҳар икки йилда бир марта ҳар бир республикада ўтказилади. Биринчи кинофестивал Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/156/92/1569254_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_59ff4b6549b63951dd0aeac1934f0825.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, мдҳ, кино, фестивал, ўзбекистон
маданият, мдҳ, кино, фестивал, ўзбекистон
МДҲ мамлакатларида “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивали ўтказилади
Кинофестиваль ҳар икки йилда бир марта ҳар бир республикада ўтказилади.
TOШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивалини ташкил этиш ниятида, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси
матбуот хизмати. Тегишли ҳужжатлар лойиҳалари Минскдаги экспертлар гуруҳи йиғилишида муҳокама қилинди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Ҳужжатлар Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий ҳамкорлик кенгаши топшириғига кўра кинематография бўйича ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган. Йиғилишда экспертлар уларни якунлаб, келишиб олишди.
“МДҲ давлатларининг “Ҳамдўстлик” халқаро кинофестивалини ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳасини белгиланган тартибда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ доирасида махсус совринли кинофестивални ташкил этиш ташаббуси Қозоғистон томони томонидан илгари сурилган эди. Низом лойиҳасида кинофестиваль МДҲга аъзо давлатлар ўртасида кинематография соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий кино саноати ютуқларини оммалаштириш мақсадида ўтказилаётгани қайд этилган.
Кинофестиваль ҳар икки йилда бир марта ҳар бир республикада ўтказилади. Биринчи кинофестивал Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.