https://sputniknews.uz/20250121/moliyaviy-nazorat-byudjet-xarajatlar-monitoring-47631684.html
Молиявий назорат: бу йил бюджет харажатлари қандай мониторинг қилинади?
Молиявий назорат: бу йил бюджет харажатлари қандай мониторинг қилинади?
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди. 21.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-21T09:33+0500
2025-01-21T09:33+0500
2025-01-21T11:20+0500
иқтисод
ўзбекистон
молиялаштириш
ҳисоб палатаси
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47636543_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_67440bdcabf3b449ba730b09ce1bb4ac.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Бу йил “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.Йиғилишда қуйидаги режалар маълум қилинди:Айтилишича, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва дастурлар самарадорлигида молиявий назорат муҳим. Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгартирилиб, ҳудудларда бюджет интизомига кўмак берувчи ҳамкор идорага айлантирилди. Олдинги текширув тизими ўрнига халқаро стандартлар асосида аудит тизими жорий қилинди. Жаҳон банкининг “Ташқи аудит индикатори”да Ўзбекистон “яхши” даражага кўтарилди.Рақамли трансформация жараёни амалга оширилмоқда. “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниб, унга 34 та вазирлик ва идора боғланди.2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 триллион сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилди.
https://sputniknews.uz/20241230/ozbekiston-2025-2027-yillar-byudjet-daromad-xarajatlar-47396205.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47636543_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c85e1f2b99b860a398cc55ab94ad241a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, молиялаштириш, ҳисоб палатаси, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, молиялаштириш, ҳисоб палатаси, шавкат мирзиёев
Молиявий назорат: бу йил бюджет харажатлари қандай мониторинг қилинади?
09:33 21.01.2025 (янгиланди: 11:20 21.01.2025) Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Бу йил “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда
маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Йиғилишда қуйидаги режалар маълум қилинди:
“Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 триллион сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади;
жорий йилда бюджетга 309 триллион сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади;
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.
Айтилишича, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва дастурлар самарадорлигида молиявий назорат муҳим. Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгартирилиб, ҳудудларда бюджет интизомига кўмак берувчи ҳамкор идорага айлантирилди. Олдинги текширув тизими ўрнига халқаро стандартлар асосида аудит тизими жорий қилинди. Жаҳон банкининг “Ташқи аудит индикатори”да Ўзбекистон “яхши” даражага кўтарилди.
Рақамли трансформация жараёни амалга оширилмоқда. “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниб, унга 34 та вазирлик ва идора боғланди.
2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 триллион сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилди.