https://sputniknews.uz/20250120/mdh-2028-yil-ijtimoiy-rivojlanish-turmush-sifat-yil-47617026.html
МДҲда 2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш таклиф этилди
МДҲда 2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифати йили деб эълон қилиш бўйича якуний қарор МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинади. 20.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-20T10:19+0500
2025-01-20T10:19+0500
2025-01-20T10:28+0500
дунё янгиликлари
дунёда
сиёсат
мдҳ
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39987698_0:86:1448:901_1920x0_80_0_0_24b6fd255a6237c744f83493399a6693.jpg
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)да 2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш таклиф қилинмоқда, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. МДҲ штаб-квартирасида тегишли қарорлар лойиҳасини келишиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. Экспертлар мамлакатлардан келиб тушган таклифларни муҳокама қилиб, ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб олди. Йиғилиш материаллари Ҳамдўстлик давлатларига юборилади. Айтилишича, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши Ҳамдўстлик давлатларининг ижтимоий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги борасидаги ишларни кенгайтириш, ҳаёт сифатини ошириш, ижтимоий-демографик салоҳиятни мустаҳкамлаш, аҳолининг самарали бандлигини таъминлашга хизмат қилади. 2028 йил давомида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифати йили деб эълон қилиш бўйича якуний қарор МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинади.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2025
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
     https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39987698_66:0:1383:988_1920x0_80_0_0_5d7d889e709df81c285c56fcc4864cf4.jpgSputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    дунё янгиликлари, дунёда, сиёсат, мдҳ, қирғизистон, ўзбекистон
дунё янгиликлари, дунёда, сиёсат, мдҳ, қирғизистон, ўзбекистон
МДҲда 2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш таклиф этилди
10:19 20.01.2025  (янгиланди: 10:28 20.01.2025) Ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифати йили деб эълон қилиш бўйича якуний қарор МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинади.
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)да 2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш таклиф қилинмоқда, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. 
МДҲ штаб-квартирасида тегишли қарорлар лойиҳасини келишиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. 
Экспертлар мамлакатлардан келиб тушган таклифларни муҳокама қилиб, ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб олди. Йиғилиш материаллари Ҳамдўстлик давлатларига юборилади. 
“МДҲда Ижтимоий ривожланиш ва турмуш сифати йили деб эълон қилиш ташаббуси Қирғизистон томонига тегишли. Уни МДҲга аъзо давлатларнинг меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари қўллаб-қувватлади”, — дейилади хабарда. 
Айтилишича, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши Ҳамдўстлик давлатларининг ижтимоий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги борасидаги ишларни кенгайтириш, ҳаёт сифатини ошириш, ижтимоий-демографик салоҳиятни мустаҳкамлаш, аҳолининг самарали бандлигини таъминлашга хизмат қилади. 
2028 йил давомида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:
ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш орқали барқарор ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифатини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий мулоқотни кенгайтириш;
тажриба лойиҳаларини амалга ошириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг илғор тажрибасини оммалаштириш;
МДҲга аъзо давлатларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-демографик сиёсатининг долзарб масалалари бўйича халқаро форумлар ва мулоқот майдончаларини ўтказиш. 
2028 йилни Ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифати йили деб эълон қилиш бўйича якуний қарор МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинади.