https://sputniknews.uz/20250120/haydovchilik-guvohnomasi-47630619.html
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай олиш мумкин?
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай олиш мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Агар номзод 25 дақиқа ичида 18 дан ортиқ саволларга жавоб берса, у кейинги босқичга – амалий тестга ўтиши мумкин бўлади. Бу ерда автодромда йўл ҳаракати қоидаларини билишини намойиш қилиш керак бўлади, барча хатолар махсус сенсорлар ва ускуналар орқали қайд этилади.Ягона имтиҳон марказида назарий имтиҳонни биринчи марта топшириш нархи — 1 млн сўм, амалий имтиҳон нархи — яна 1 млн сўмни ташкил этади.
2025-01-20T20:00+0500
2025-01-20T20:00+0500
2025-01-21T14:44+0500
инфографика
ҳайдовчилар
ҳайдовчилик гувоҳномаси
тошкент
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47632732_0:218:2868:1831_1920x0_80_0_0_09d196d3c3ccbabe74708f108dade214.jpg
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Тошкентда ҳар йили ўз шахсий автомобилида ҳаракатланишни хоҳловчилар сони ошиб бормоқда. Бироқ ўқиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осон эмас (ва арзон ҳам эмас). 20 январдан Ягона имтиҳон марказида имтиҳон топшириш нархи оширилди. Биз тайёрлаган инфографикада енгил автомобиллар ҳайдовчилари учун янгиланган нархлар билан қўлланма келтирилган.Ҳайдовчилик мактабини танлашга жиддий ёндашиш зарур. Мактаб хусусий ёки давлатга қарашли бўлиши мумкин. Унинг Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ томонидан аккредитация қилинган ва тегишли лицензияларга эга бўлиши муҳим. Кейинги ўринда нарх масаласи бўлиб, у жуда катта фарқ қилади ва ҳозирда 8-10 миллион сўмга етади.2022 йилдан бошлаб Тошкент аҳолиси ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни фақат Ягона имтиҳон марказида топшириши мумкин.Бу ерда имтиҳонлар инсон аралашувисиз автоматлаштирилган электрон тизим орқали ўтказилиши ва баҳоланиши билан ажралиб туради.Агар номзод 25 дақиқа ичида 18 тадан ортиқ саволга жавоб берса, у кейинги босқичга – амалий тестга ўтиши мумкин бўлади. Бу ерда автодромда йўл ҳаракати қоидаларини билишини намойиш қилиш керак бўлади, барча хатолар махсус сенсорлар ва ускуналар орқали қайд этилади.Ягона имтиҳон марказида назарий имтиҳонни биринчи марта топшириш нархи — 1 млн сўм, амалий имтиҳон нархи — яна 1 млн сўмни ташкил этади.Агар сиз биринчи марта имтиҳонлардан ўта олмаган бўлсангиз, 7 кундан кейин қайта топширишингиз мумкин. Иккинчи ва кейинги уринишлар – ҳар бир имтиҳон учун 1,2 млн сўм.Шунингдек, Ягона имтиҳон марказида махсус курслардан ўтиш мумкин (бу ҳайдовчилик мактабининг ўрнини босмайди, лекин имтиҳонларга тайёрланишга ёрдам беради). Назарий билимлар бўйича экспресс-курс (гуруҳда, 5 кунлик, ҳар куни 3 соат) 1,5 млн сўм, амалиёт бўйича (инструктор билан 10 индивидуал машғулот) эса 1 млн 950 минг сўм.Имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга сертификатлар берилади, улар ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун 1 йил давомида асос бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47632732_69:0:2800:2048_1920x0_80_0_0_4c4df31addecfb66013491cc001bb4ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент права ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш нарх саволлар тартиб маълумот
тошкент права ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш нарх саволлар тартиб маълумот
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай олиш мумкин?
20:00 20.01.2025 (янгиланди: 14:44 21.01.2025) Ҳайдовчилик мактабига қандай ҳужжатларни олиб бориш керак? Имтиҳон топшириш қанча туради ва биринчи мартада имтиҳондан ўтилмаса, нима қилиш керак? Гувоҳномани қаердан олиш мумкин?
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Тошкентда ҳар йили ўз шахсий автомобилида ҳаракатланишни хоҳловчилар сони ошиб бормоқда. Бироқ ўқиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осон эмас (ва арзон ҳам эмас). 20 январдан Ягона имтиҳон марказида имтиҳон топшириш нархи оширилди. Биз тайёрлаган инфографикада енгил автомобиллар ҳайдовчилари учун янгиланган нархлар билан қўлланма келтирилган.
Ҳайдовчилик мактабини танлашга жиддий ёндашиш зарур. Мактаб хусусий ёки давлатга қарашли бўлиши мумкин. Унинг Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ томонидан аккредитация қилинган ва тегишли лицензияларга эга бўлиши муҳим. Кейинги ўринда нарх масаласи бўлиб, у жуда катта фарқ қилади ва ҳозирда 8-10 миллион сўмга етади.
2022 йилдан бошлаб Тошкент аҳолиси ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни фақат Ягона имтиҳон марказида топшириши мумкин.
Бу ерда имтиҳонлар инсон аралашувисиз автоматлаштирилган электрон тизим орқали ўтказилиши ва баҳоланиши билан ажралиб туради.
Агар номзод 25 дақиқа ичида 18 тадан ортиқ саволга жавоб берса, у кейинги босқичга – амалий тестга ўтиши мумкин бўлади. Бу ерда автодромда йўл ҳаракати қоидаларини билишини намойиш қилиш керак бўлади, барча хатолар махсус сенсорлар ва ускуналар орқали қайд этилади.
Ягона имтиҳон марказида назарий имтиҳонни биринчи марта топшириш нархи — 1 млн сўм, амалий имтиҳон нархи — яна 1 млн сўмни ташкил этади.
Агар сиз биринчи марта имтиҳонлардан ўта олмаган бўлсангиз, 7 кундан кейин қайта топширишингиз мумкин. Иккинчи ва кейинги уринишлар – ҳар бир имтиҳон учун 1,2 млн сўм.
Шунингдек, Ягона имтиҳон марказида махсус курслардан ўтиш мумкин (бу ҳайдовчилик мактабининг ўрнини босмайди, лекин имтиҳонларга тайёрланишга ёрдам беради). Назарий билимлар бўйича экспресс-курс (гуруҳда, 5 кунлик, ҳар куни 3 соат) 1,5 млн сўм, амалиёт бўйича (инструктор билан 10 индивидуал машғулот) эса 1 млн 950 минг сўм.
Имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга сертификатлар берилади, улар ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун 1 йил давомида асос бўлади.