Хитойда Самарқандга бағишланган тақдимот ўтказилди
11:45 18.01.2025 (янгиланди: 11:50 18.01.2025)
© Sputnik / Бахром ХатамовТуризм в Узбекистане
© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Хитой компаниялари Самарқанд вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий ва саноат зоналарида яратилган имкониятлардан фойдаланишга ҳамда ҳамкорликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга чақирилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегациянинг Хитойга амалий сафари доирасида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тяньцзинь шаҳрида вилоятнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган форум ташкил этилди.
Унда Хитойнинг 500 дан зиёд вазирлик ва идоралари, савдо-саноат уюшмалари, йирик ишлаб чиқариш ва сайёҳлик компаниялари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Йиғилганлар Самарқанд вилоятида турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни билан танишдилар. Вилоятнинг савдо-иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги, хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва афзалликлар ҳамда сайёҳлик салоҳияти юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди.
© ИА "Дунё"В китайском городе Тяньцзине прошла презентация потенциала Самаркандской области
В китайском городе Тяньцзине прошла презентация потенциала Самаркандской области
© ИА "Дунё"
Хитой компаниялари Самарқанд вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий ва саноат зоналарида яратилган имкониятлардан фойдаланишга ҳамда ҳамкорликда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга чақирилди. Тадбир давомида Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм салоҳиятини намойиш этувчи видеороликлар намойиш этилди.
Хитой ишбилармонлари ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят масъулларидан батафсил жавоб олдилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ва Хитой бизнес вакиллари ўртасида B2B ва G2B шаклида музокаралар ўтказилди. Уларда турли соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Ўзаро манфаатли бўлган қатор ҳужжатлар имзоланди.
Самарқанд вилояти делегацияси сафар давомида Хитойнинг бир қатор провинция ва шаҳарларида иқтисодий тадбирлар, тақдимотлар ва учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
“Бугун Тяньцзинь ва Самарқанд ўртасида маданият, туризм ва савдони ривожлантириш тадбирини юқори даражада ўтказдик. Тадбирга 500 дан зиёд иштирокчиларнинг келгани хитойликларнинг мамлакатингиз билан алоқаларни янада ривожлантиришга бўлган қизиқишини кўрсатади. Уюшмамиз аъзолари бўлган компаниялар Ўзбекистондаги кўплаб лойиҳаларга инвестиция киритмоқда. Келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги бизнес ва маданий алмашинувлар янада кучайиб боришига ишонаман”, - деди Тяньцзинь Ташқи савдо федерацияси президенти Лин Чин.