https://sputniknews.uz/20250117/toshkent-bosh-47598735.html
Тошкент 2045: янги бош режада нималар ўзгарди — видео
Тошкент 2045: янги бош режада нималар ўзгарди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасидаги асосий ўзгаришлар ва мақсадлар ҳақида Тошкент шаҳри қурилиши дирекциясининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўлими бошлиғи Саидазим Шарипов сўзлаб берди.
2025-01-17T18:56+0500
2025-01-17T18:56+0500
2025-01-17T19:21+0500
видео
тошкент
транспорт
жамият
матбуот маркази видео
матбуот маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47595253_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_35f0e33c555399a0a9e60b6b239f9483.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасидаги асосий ўзгаришлар ва мақсадлар ҳақида Тошкент шаҳри қурилиши дирекциясининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўлими бошлиғи Саидазим Шарипов сўзлаб берди.Унга кўра, Тошкентнинг янги бош режаси рақамли бўлиб, у ҳамма танишиши учун очиқ бўлади. Шунингдек, лойиҳа шаҳардаги яшил майдонлар ҳудудини 2,5 баравар оширишни мақсад қилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистон ҳукумати Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47595253_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_5709e1d4cef73209043352dca08cf95e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент бош режа маълумот
тошкент бош режа маълумот
Тошкент 2045: янги бош режада нималар ўзгарди — видео
18:56 17.01.2025 (янгиланди: 19:21 17.01.2025) Эксклюзив
Лойиҳавий муддатда, яъни 2045 йилга қадар Тошкент 7 млн аҳоли яшаши учун қулай манзилга айланиши керак.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасидаги асосий ўзгаришлар ва мақсадлар ҳақида Тошкент шаҳри қурилиши дирекциясининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўлими бошлиғи Саидазим Шарипов сўзлаб берди.
Унга кўра, Тошкентнинг янги бош режаси рақамли бўлиб, у ҳамма танишиши учун очиқ бўлади.
“Бош режанинг асосий тамойилларидан бири — 15 дақиқалик шаҳар концепцияси. Унда жамоат транспорти, метро ва метробуслар тирбандлигидан қатъи назар, тўсиқларсиз ҳаракатланади. Биз ана шундай йўлакларни белгилаб олдик. Бунинг натижасида Тошкентнинг тезюрар жамоат транспорти билан қопланиш даражаси 90 фоиздан ошади”, — деди мутахассис.
Шунингдек, лойиҳа шаҳардаги яшил майдонлар ҳудудини 2,5 баравар оширишни мақсад қилган.
“Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдонини одам бошига минимал жаҳон стандарти даражаси — 8 кв.метрга олиб чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳозир - 3 м.кв. Лойиҳавий муддатда, яъни 2045 йилга қадар Тошкент 7 млн аҳоли яшаши учун қулай манзилга айланиши керак", - дейди Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистон ҳукумати Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлаган эди.