https://sputniknews.uz/20250116/ozbekiston-eksport-erkin-iqtisodiy-zona-47582352.html
Ўзбекистонда фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади
Ўзбекистонда фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади. 16.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-16T18:00+0500
2025-01-16T18:00+0500
2025-01-16T18:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45718480_0:253:2741:1794_1920x0_80_0_0_c371a4fb03c94c318cf9a548f246f84d.jpg.webp
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Қайд этилишича, Ўзбекистондаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45718480_5:0:2734:2047_1920x0_80_0_0_73a250a3b771616241c3f888f36e489c.jpg.webpSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, экспорт
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, экспорт
Ўзбекистонда фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади
Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Қайд этилишича, Ўзбекистондаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.
Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
“Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди. Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади”, — дейилади хабарда.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
"Ўтган йилда янги ёндашув асосида 12 та технопарк хорижий корхоналар бошқарувига берилди. Ушбу ҳудудларда 2,5 миллиард долларлик 27 та лойиҳа жойлаштирилди. Бундай технопарклар Туркия компаниялари билан Зангиотада, Татаристон билан Карманада, Хитой билан Андижон, Кармана туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Қўқон ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинмоқда", — дейилган хабарда.
Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.