Сунъий интеллект, қуруқ портлар барпо этиш: Ўзбекистон БАА билан янги лойиҳалар бошлайди
09:22 15.01.2025 (янгиланди: 10:24 15.01.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с министром искусственного интеллекта Объединенных Арабских Эмиратов Омаром бин Султаном аль-Олама.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қатор учрашувлар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БАА билан сунъий интеллект соҳасидаги шерикликни ривожлантиришни таклиф этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашди. Унда “Presight” компанияси раҳбари Томас Прамотедам, “AIQ” компанияси раҳбари Магжан Кенесбай ва “Khazna” компанияси раҳбари Ҳасан ал-Нақби, Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети президенти Эрик Синг ҳам иштирок этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с министром искусственного интеллекта Объединенных Арабских Эмиратов Омаром бин Султаном аль-Олама.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с министром искусственного интеллекта Объединенных Арабских Эмиратов Омаром бин Султаном аль-Олама.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мазкур компаниялари катта маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект соҳасида етакчи компаниялар қаторига киради. Муҳаммад бин Зоид университети сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Учрашувда Амирлик компаниялари билан илғор технологияларни ривожлантириш ва уларни турли соҳаларга муваффақиятли жорий этишга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.
“Генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқиш, шу жумладан энергетика соҳасида "катта тил моделлари"ни қўллаш, Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети билан алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент талабаларни ўқитиш дастурини ишга тушириб, бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишни таклиф этди. Илмий-тадқиқот лабораторияларини биргаликда ишга тушириш, технологик кластерлар ташкил этиш ва контактсиз тўлов операциялари учун инновацион ечимларни жорий этиш режалари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией ведущих компаний Объединенных Арабских Эмиратов во главе с министром инвестиций ОАЭ, главным исполнительным директором холдинга ADQ Мухаммадом Хасаном аль-Сувайди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией ведущих компаний Объединенных Арабских Эмиратов во главе с министром инвестиций ОАЭ, главным исполнительным директором холдинга ADQ Мухаммадом Хасаном аль-Сувайди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон етакчиси, шунингдек БАА инвестициялар вазири, "ADQ" холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги ушбу мамлакат етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “AD Ports Group” компанияси раҳбари Муҳаммад Жума ал-Шамисий, “Tadweer” раҳбари Али ал-Даҳерий, “Plenary Group” раҳбари Мустафо Фахур ва “DUCAB” раҳбари Муҳаммад ал-Кураший иштирок этди.
Ушбу компаниялар ўз соҳаларида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, уларнинг жами активлари 200 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.
Юқори технологик тармоқларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция портфелини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. БАА билан иқтисодиётнинг турли йўналишларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Инвестицияларни илгари суриш, саноат ва илғор технологияларни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, электротехника, коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
“Инновацион технологияларни жорий этиш, нодир металл конларини ўзлаштириш, минтақавий темир йўлларни ривожлантириш ва "қуруқ" портлар барпо этиш, кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш, таълим ва тиббиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини илгари суриш юзасидан келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана обсудил вопросы реализации крупных энергетических проектов с ОАЭ
Президент Узбекистана обсудил вопросы реализации крупных энергетических проектов с ОАЭ
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Унда “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий, “TAQA” раҳбари Жасим Ҳусайн Табет, “TAQA Water Solutions” раҳбари Аҳмад ал-Шамсий ва “Etihad Water & Electricity” раҳбари Юсуф ал-Али ҳам иштирок этди. Мазкур компаниялар энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчи ва операторлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда "яшил" энергетика, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари энергетика соҳасидаги стратегик шериклик икки томонлама ҳамкорликнинг локомотиви бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди. Бу борада умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик 5 та лойиҳа биргаликда ишга туширилди. Декабрь ойида Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилди, яна бир қатор объектлар қурилиши фаол босқичга кирган.
“Ўзбекистон Президенти компанияларнинг мамлакатимиз ҳудудларида мавжуд иссиқлик электр станциялари қувватларини кенгайтириш, паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш, янги ГЭСлар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, йирик қуёш ва шамол станциялари қурилишини жадаллаштириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида сув таъминоти тармоқларини ривожлантириш ва янги тозалаш иншоотларини барпо этиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана провел встречу с главами компаний AMEA Power, М42 и IFFCO
Президент Узбекистана провел встречу с главами компаний AMEA Power, М42 и IFFCO
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон президенти Абу-Дабига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “AMEA Power” компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новайс, “М42” компанияси раҳбари Ҳасан Жасим ал-Новайс ва “IFFCO Group” компанияси раҳбари Шероз Алланни қабул қилди.
Унда энергетика, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда БАА компаниялари билан инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
"AMEA Power" компанияси билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Шамол электр станциялари, энергия сақлаш тизимларини қуриш, нефть-кимё соҳасида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, “М42” компанияси билан геномика соҳасида, "IFFCO Group" билан эса озиқ-овқат саноати ва маиший кимё учун ингредиентлар ишлаб чиқаришда ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Маълумот учун, “AMEA Power” - қайта тикланувчи энергия соҳасида тез суръатда ривожланаётган компания. 20 та мамлакатда умумий қуввати 6 гигаваттдан ортиқ бўлган лойиҳалар портфелига эга. “М42” инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. “IFFCO Group” озиқ-овқат соҳасида 100 тадан ортиқ брендни бошқаради.