Тадбиркорларга таълим ташкилотларидаги ошхоналар аукцион орқали ижарага берилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
Oбуна бўлиш
Ижарага олувчилар айрим талабларга жавоб бериши керак.
TOШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистонда айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда назарда тутилган.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;
“online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;
таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш.
Шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш ҳам назарда тутилган.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Аукцион  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2024
Энди аукциондан ер сотиб олган тадбиркорга ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади
Янгиликлар лентаси
0