Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

© SputnikВ посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси: Ўзбекистон Қуролли Кучлари шахсий таркиби ҳар қандай шароитда давлат олдидаги бурчини адо этишга тайёр.
TOШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Брифинг иштирокчиларига Ўзбекистон армиясида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва видеофильмлар намойиш этилди.
© SputnikВ посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества
“Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон миллий армияси қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгаргани, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қодир қудратли кучга айланган”, — деди Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов тадбирда сўзлаган нутқида.
© SputnikВ посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный Дню защитника Отечества
Россия томони вакиллари Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, ўз таассуротлари ва табриклари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистон Қуролли Кучлари нафақат яхши таъминланган, балким унинг шахсий таркиби ватанпарвар ва ҳар қандай шароитда ҳам давлат олдидаги бурчини адо этишга тайёр”, — деди “Миллий мудофаа” журнали бош муҳаррири, Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси Игор Коротченко.
Тадбирда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари, хорижий давлатлар ҳарбий атташелари, ҳарбий экспертлар ва Россия ОАВлари вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0