Ўзбекистонда ҳарбийлар учун қандай имтиёзлар бор?

© Министерство обороны Республики УзбекистанСовместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе.
Совместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳарбий ходимлар учун имтиёзлар
Ўзбекистонда 14 январь ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади. Ҳарбий ходимлар учун қонунчиликда қатор имтиёзлар белгиланган. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Таълим соҳасидаги имтиёзлар

ОТМга кириш учун тавсиянома:
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, намунавий интизом ва юқори натижалар кўрсатган хизматчиларга тавсиянома берилади. Бу тавсиянома 3 йил мобайнида амал қилади. Ушбу хизматчилар:
Олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда қўшимча балл (50%) олади.
ОТМ бакалавриатига кириш учун алоҳида квоталар бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Мактабгача таълим:
Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари давлат боғчаларида бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда қабул қилинади.
Ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари:
Мактабгача таълимда бепул тарбияланиши, профессионал ва олий таълимда давлат грантлари бўйича қўшимча квоталар билан ўқиши таъминланади.

Ижтимоий имтиёзлар

Турар жойга имтиёзлар:
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига 24 ойгача турар жой ижараси учун пул компенсацияси берилади.
10 йил ва ундан ортиқ хизмат муддатига эга бўлган ҳарбийлар турар жойларини бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга.
Турар жой сотиб олиш ёки қуриш учун имтиёзли ипотека кредитлари тақдим этилади (Бунда кредитнинг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади).
Бепул транспорт хизмати:
Ҳарбий хизматчилар шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланишлари мумкин (такси хизмати бундан истисно).
● Ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар темир йўл хизматидан йилига бир марта бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Тиббий имтиёзлар

● Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий муассасаларда бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга (бунда марҳум ҳарбий хизмат ўтаган идораларнинг тиббий муассалари назарда тутилади).
● Хизмат вақтида радиация объектларида бўлган пенсия ёшидаги шахслар дори воситалари билан имтиёзли таъминланади.

Меҳнат таътили имтиёзлари

Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар 10 йилдан ортиқ хизмат давомида қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Солиқ имтиёзлари

Ҳарбий хизматчилар ўз даромадлари ва мукофотлари учун даромад солиғи тўлашдан озод этилади.
Ҳалок бўлган хизматчиларнинг оила аъзолари учун ҳам қўшимча солиқ имтиёзлари мавжуд. Шунингдек, улар турар жойга муҳтож деб тан олинса, турар жой билан биринчи навбатда таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0